ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8562.34 +26.6
1 EUR = 9731.96 +165.96
1 RUB = 135.34 +2.77
1 GBP = 10908.42 +161.92
1 JPY = 79.80 +1.17
1 AFN = 106.70 -1.24
1 AMD = 17.97 +0.09
1 AED = 2331.28 +7.24


“Ўзбектелеком” АК бош директори Шуҳрат Қодиров томонидан мобиль ва қайд этилган алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун «UZTELECOM» Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бир ойда компания иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда. Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Унга кўра, тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 31 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, ҳар бир мобиль алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example