«Агробанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан муассасанинг «Visa» халқаро пластик картасига эга мижозлари учун имтиёзлар ишлаб чиқилди.
Эндиликда «Agrobankmobile» мобиль иловаси орқали банкнинг «Visa» халқаро пластик картасидан миллий валютадаги пластик картага ёки омонат ҳисоб рақамига маблағлар ўтказиш бепул амалга оширилади.