ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


10 сентябрдан 30 сентябргача Ўзбекистон телефон тармоғида 7 рақамлидан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади, дея хабар қилди «Ўзбектелеком» компанияси расмий сайтида.

Аввалроқ 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш тўғрисидаги қарор шаҳарлараро рақамларни териш жараёнини соддалаштириш учун қабул қилинган эди.

Эндиликда Тошкентдаги рақамларга қўнғироқ қилиш учун шаҳар коди «71» ҳам терилиши керак.

Масалан: эски рақам: 278XXXX / янги рақам: 71278XXXX.

10-11 сентябрь кунлари BUZTON, EAST TELECOM, SARKOR TELECOM ва SHARQ TELECOM операторлари тармоқларида тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтиш амалга оширилади. Телефон рақамларига «78» коди қўшилади.

Масалан:

  • BUZTON эски рақами: 120XXXX, янги рақами: 78120XXXX;
  • EAST TELECOM эски рақами: 150XXXX, янги рақами: 78150XXXX;
  • SARKOR TELECOM эски рақами: 122XXXX, янги рақами: 78122XXXX;
  • SHARQ TELECOM эски рақами: 113XXXX, янги рақами: 78113XXXX.

10−11 сентябрь кунлари мобиль операторлари ҳам тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтади. Барча мобил телефонлари рақамларини теришда рақам олдидан уяли алоқа компанияси коди терилади.

Масалан:

  • Beeline: эски 956XXXX – янги 90956XXXX, эски 132XXXX – янги 91132XXXX;
  • UMS: эски 426XXXX – янги 97426XXXX;
  • Perfectum: эски 115XXXX – янги 98115XXXX;
  • Uzmobile: эски 899XXXX – янги 99899XXXX; эски 195XXXX – янги 95195XXXX;
  • Ucell: эски 381XXXX – янги 93381XXXX; эски 630XXXX – янги 94630XXXX.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example