ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Банк мазкур соҳанинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида криптовалютавий жамғармалар билан ишлаш ниятида. 

Goldman Sachs инвестициявий банки криптовалютавий жамғармаларнинг активларини сақлашга ихтисослашган хизматни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу билан банк сармоядорларнинг таваккалчилигини сусайтириш ҳамда рақамли пуллар бозорига янги иштирокчиларни жалб этишга эришмоқчи. Bloomberg маълумотларига кўра, янги турдаги хизматнинг ишга тушиши криптовалюта билан боғлиқ кенг миқёсдаги хизматларни жорий этишни назарда тутади. Ҳозирча унинг ишга тушиш аниқ санаси маълум эмас, айни пайтда банк раҳбарияти ушбу масалани муҳокама қилмоқда.


«Биз мижозларимизни қизиқтираётган масала, яъни рақамли маҳсулотлар борасида уларга янада яхши хизмат кўрсатиш ниятидамиз. Ҳозирча рақамли активлар соҳасидаги таклифларимиз кўлами бўйича сўнгги қарорга келмадик»,дейди Goldman Sachs вакили.


Май ойида банкнинг директорлар кенгаши биткоин-фьючерсларни ишга туширишга розилик берган эди. Бунинг учун компания мижозларнинг илтимосига кўра ўзининг хусусий сармоясини сарфлайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example