ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Жорий 24-29 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззах шаҳарларида Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – «ICTWEEK Uzbekistan-2018» бўлиб ўтади. Кўргазманинг уч кунида 35 мингга яқин меҳмон, 100 дан ортиқ компаниялар иштирок этиши кўзда тутилган.

Ҳафталик доирасида юртимиз ахборот коммуникация соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда Ахборот технологиялари йиллик кўргазмаси – ICTEXPO-2018, DIGITAL UZBEKISTAN форуми ва тақдимотлар, Жиззах шаҳрида эса кўргазмадан ташқари «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси ҳам ташкил этилади.

Ҳафталикнинг асосий тадбири «ICTEXPO-2018» кўргазмаси 26-28 сентябрь кунлари пойтахтимизнинг «Ўзэкспомарказ» павильонида бўлиб ўтади. 26-27 сентябрь кунлари эса минтақавий кўргазма Жиззах шаҳрида давом этади. Кўргазмаларда ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган энг сўнгги замонавий технологиялар ҳамда IT-соҳасидаги маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этадилар. Улар сафида йирик уяли алоқа компаниялари, вендорлар, дастурий таъминот ва тизим интеграторларини ишлаб чиқарувчи компаниялар бор.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама