ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштириш тартиб-қоидалари бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Ушбу семинарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 807-сонли қарори мазмун-моҳиятини давлат солиқ хизмати органлари ходимларига ва солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибидаги Малака ошириш маркази, “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази, “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан бевосита жойларда ўтказилаётган ўқув семинарларида хўжалик юритувчи субъектлар вакилларига электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, ушбу тизимни ишлатиш механизмлари бўйича тартиб-қоидалар кўргазмали воситалар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Маълумки, ҳукуматимизнинг юқоридаги қарорига асосан 2018 йилнинг 15 октябридан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради. Эксперимент натижалари бўйича мазкур механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар киритилиши белгиланган. 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example