23 октябрь куни пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар комплексида «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Халқаро инновацион-инвестицион форум ўз ишини бошлади. У Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда чет эл илмий-инновацион марказлар, инвестицион жамғармалар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: ЎзА

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сухроб Холмурадов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, БМТ нинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили Хелена Фрейзер, Италиянинг Turboden S.p.A. компанияси директори Марко Барези, Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи ўринбосари Мунэо Такасака, «Systematic inventive thinking» компаниясининг устувор йўналишларни излаш ва инновациялар департаменти бошлиғи Мишель Асияг, Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонасининг бошлиғи Йорг Пуделька президиум иштирокчилари сифатида чиқиш қилдилар. Шунингдек, тадбирда Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов сўз олиб, ҳафталикдан асосий мақсади инновацион технологияларни олиб кириш орқали иқтисодиётимизни ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини оширишдир, дея таъкидлади.

Фото: ЎзА

Ушбу тадбирда АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон каби дунёнинг 30 дан ортиқ давлатлари, нуфузли халқаро ташкилот ва компания вакиллари, илм-фан ва инновациялар соҳасининг етук мутахассислари иштирок этмоқда.

Бу йилги кўргазмада 50 дан ортиқ янги ишланмалар — электромобиллар, робототехника ва учувчисиз қурилмалардан тортиб, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ва саноатнинг турли йўналишлардаги янги технология ва дастурлар намойиш этилмоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама