ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Франциянинг Societe Generale молиявий компанияси тўловларни модернизация қилиш арафасида турибди: компания контактсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида бармоқ изларини ўқувчи тизим ўрнатилган пластик картани ишлаб чиқди. Эндиликда, бармоқ излари орқали  тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Ҳар бир тўлов жараёнида PIN-кодни киритишга бўлган этиёжни бекор қилиш учун компания томонидан, айнан Idemia технологияси жорий этилди. Тўлов вақтида мижоз пластик картанинг ўзида жойлаштирилган бармоқ изларининг ҳақиқийлигини ўқиб олувчи чипга ўз бармоқларини теккизиш йўли орқали тўловларни амалга оширади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун мижоз ўз банкида бармоқларини рўйхатдан ўтказиши даркор. Шундан сўнг, тўлов вақтида мослама базадаги маълумотлар билан бармоқ изларини солиштиради ва уни ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Шунингдек, бармоқ излари орқали тўловларни қўллаб-қувватловчи ушбу пластик карта одатий банк пластик карталари каби дўконлар, интернетда операцияларни амалга ошириш ва банкоматлардан нақд пулларни ечиб олиш вазифаларини бажаради, дея хабар берди uzcard.uz сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example