ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Яқин кунларда RBR томонидан олиб борилган “Тўлов карталарининг жаҳон бозори ва 2023 йилгача башорат”(Global Payment Cards Data and Forecasts to 2023) номли тадқиқоти натижаларига биноан, 2017 йилнинг сўнгги ойи ҳолатига кўра, глобал бозорда муомаладаги умумий тўлов карталарининг сони олдинги йилга нисбатан 6% га ўсиб, 15 миллиард донага етган. Эътиборлиси, ушбу кўрсаткичнинг асосий қисми UnionPay тўлов тизимига тўғри келади. 

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики,  ривожланаётган мамлакатларнинг давлат органлари ва марказий банклари томонидан аҳолини молиявий хизматлар билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган таклифлар самарасида карталар сони ўсиб бормоқда. Бу каби ривожланиш босқичлари тўлов тизимлари олдида янги имкониятларни яратади.

UnionPay улуши Хитой бозорида йил сайин ўсиб бориши кузатилмоқда.  

Қайд этиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси тўлов карталари бозори сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ушбу тенденция 2017 йилда ҳам сақланиб қолди, яъни  қайд этилган эмиссия қилинган карталар сони 9 фозликлик ўсиш кўрсаткичини намойиш этди. Мамлакатда муомаладаги асосий карталар UnionPay тўлов тизимига тегишли бўлиб, 2017 йил кўрсаткичларига биноан, дунёдаги барча карталар миқдорининг 44 фозини ташкил этади.

Visa  (Visa Electron, V PAY ва Interlink инобатга олинганда) ҳамда Mastercard (Maestro ва Mastercard Electronic инобатга олинганда) муомаладаги барча карталарнинг 21% ва 16% ташкил этади. Жумладан, Хитой бозорини ҳисобламаганда, Visa тизимининг глобал улуши 36%,  Mastercard эса 27% ташкил этади.

Бу ҳақда uzcard.uz сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example