ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


«Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ «Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.

Шунингдек қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.

UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига шу жумладан, «IP-телефония» технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example