ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


Валюта айирбошлаш шохобчалари ҳам видео кузатув камерлари билан жиҳозланади

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, валюта айирбошлаш шохобчаси эндиликда видео кузатув камералари билан ҳам жиҳозланади.


Шунингдек, 09002-сон шаклдаги маълумотноманинг (жисмоний шахслардан чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат) бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги ҳамда муомалага яроқлилиги учун жавобгардир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example