ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасига «блокчейн» технологиялар жорий этилади

«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ўртасида кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасига «блокчейн» технологияларини жорий этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг технологиялар бўйича инвестициявий директори Б.Оқилхоновнинг айтишича, Ўзбекистондаги кўплаб давлат муассасалари мониторинг тизими ва маълумотлар базасининг йўқлиги туфайли қатор муаммоларга дуч келмоқда. Унинг қайд этишича, дастлабки маълумотларни ўзгартириш мумкин бўлган ҳамда инсон омили бор жойда ҳамиша коррупция кузатилади. Мазкур муаммони «блокчейн» технологияларини жорий этиш орқали ҳал қилиш мумкин.


2018 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимида тақсимланган маълумотлар реестрида технологияларнинг афзалликлари ва имкониятларини ўрганди. Бугунги кунда ушбу технологияни тажриба тариқасида жорий этиш бўйича техник вазифалар ишлаб чиқилди.


«Блокчейн» технологияларини жорий этиш кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги фаолиятнинг ошкоралигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш имконини бериши кутилмоқда.

Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example