ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Молия вазирлигида «Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизими» (DMFAS-6) жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи мониторингини юритиш, унга хизмат кўрсатиш, ҳисоб ва ҳисоботларни автоматлаштириш мақсадида Молия вазирлигида «DMFAS-6» дастурий мажмуаси ўрнатилди.

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) беғараз техник кўмаги — «Инвестицион лойиҳаларни ва ташқи қарзни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали давлат органларини салоҳиятини ошириш» лойиҳаси доирасида Молия вазирлиги ОТБ ва БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) билан ҳамкорликда «Қарзни бошқариш ва молиявий ҳолат таҳлили тизимини жорий этиш» компоненти амалга оширилди.

«DMFAS-6» ДМ «Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизими» — БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқаришни интеграциялаш имконини беради ҳамда унинг ҳолатини юқори даражада таҳлил қилишни ўз ичига олиб, асосан Молия вазирлиги ва Марказий банкда қўлланилади. Қайд этиш жоизки, «DMFAS-6» ДМ жаҳоннинг 57 давлати ва 84 дан зиёд молиявий-иқтисодий институтларида кенг фойдаланилади. Сўнгги йилларда «DMFAS-6» ДМ давлат қарзини бошқариш, давлат қарзи портфелини таҳлил қилиш ва ҳисобини юритишда кўплаб ҳукуматларга ўз имкониятларини яхшилашда муваффақиятли ёрдам берди. Шунингдек, «DMFAS-6» ДМ ўз фойдаланувчиларига давлатнинг ички ва ташқи, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қарзлари бўйича ҳамда қайта кредитлаш операцияларини мониторинг қилиш имкониятини таъминлаб беради. Қўшимча равишда, тизим доирасида хусусий қарз ва грантларни ҳам ҳисобини юритиш мумкин. Давлат харажатларига келсак, «DMFAS-6» ДМ бюджет ижроси бўйича давлат молиявий тизимига ҳам уланиши мумкин.


Бажарилган ишлар давомида мутахассислар шуни таъкидладиларки, ушбу тизим мамлакатнинг қарздорлик портфелини батафсил таҳлил қилиш учун асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади, бу эса Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини сифатли амалга ошириш имконини беради.


Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган амалдаги кредитлар тўғрисидаги маълумотлар давлат қарзини тўлиқ назорат қилиш ва автоматлаштириш, шунингдек, давлат қарз портфелини халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада батафсил таҳлил қилиш мақсадида «DMFAS-6» ДМ га киритилмоқда.

Ташкил этилган миссиялар меҳмондўст ва конструктив муҳитда ўтказилиб, қарзни бошқариш ва молиявий ҳолат таҳлили тизимини мукамаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди, дея ёзади Молия вазирлиги сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example