Бепул парвозлар ва ноёб имтиёзлар картаси

Дунё банклари қатори мамлакатимиз тижорат банклари ҳам маблағларни жамлаш, хавфсизлик ва ҳисоб-китоблар тезкорлигига асосланган пластик карталарнинг миллий ва халқаро кўринишдаги кўплаб турларини амалиётга жорий этиб, аҳолини сифатли банк хизматлари билан таъминлашда тинимсиз изланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб молия бозоридаги карталар сони яна биттага кўпаяди. «Ўзмиллийбанк», «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «VISA» халқаро тўлов тизими ҳамкорликда ягона брендли карта — «NAK-NBU» кобренд картасини ишлаб чиқди.

Национальный банк Узбекистана с 1 февраля запустит кобренд карты

Фото: Finance.uz

Мазкур кобренд картаси банклар ва турли компанияларнинг қўшма маҳсулоти бўлиб, бунда банк шериклари – авиакомпания, мобиль алоқа оператори, тиббий марказ, озиқ-овқат дўкони ёинки бошқа йўналишда хизмат кўрсатаётган ҳамкорлар ҳам мавжуд.

Фото: Узнацбанка

Фото: Finance.uz


Мамлакатимизда илк бора амалиётга жорий этилаётган Ўзмиллийбанкнинг «NAK-NBU» кобренд картаси ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан шерикчиликда амалиётга жорий этилмоқда. Янгиликдан бири шундаки, мазкур VISA карта орқали кунлик харажатларни тўлаб, бепул балларга эга бўлиш ва ушбу жамланган балларни кейинчалик бепул парвозга алмаштириш имконияти мавжуд. Яъни, мижозлар маълум миқдордаги баллар тўпланганидан сўнг, уларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари»даги исталган йўналиш бўйича бепул авиачиптага ёки эконом-класс баҳосида бизнесс-классда учиш имкониятига эга бўладилар.


Ушбу кобренд карта банк томонидан мижознинг хоҳишига биноан, АҚШ доллари ёки миллий валютада очилади. Агар мижоз VISA Gold кобренд картасини очмоқчи бўлса, 150 000 сўм, VISA Platinumдан фойдаланмоқчи бўлса, 250 000 сўм тўловни амалга ошириши керак бўлади. Карта бўйича энг кам маблағ 50/100 АҚШ доллари ёки 400 000/800 000 сўм бўлиши талаб этилади. Картадаги баллар баҳоси эса карта турига боғлиқ.

Фото: Узнацбанка

Фото: Finance.uz

Мижозларига доим қулайлик яратишни мақсад қилган «Ўзмиллийбанк» кобренд картасини очиш вақтида қўшимча бонуслар тақдим этилади. Биргина коньсерж-сервиси бонуси орқали дунё бўйлаб турли хизматларни ташкил қилиш ва олиш мумкин. Масалан, WhatsApp, Telegram, Viber ижтимоий тармоқларидан фойдаланган ҳолда бизнес ва болалар учун хизматлар, саёҳат даврида тезкор қўллаб-қувватлаш ёки, меҳмонхона ва турли чипталарга буюртма бериш, харидлар чоғида ёрдам олиш ва шу каби бошқа хизматларда ҳам асқотади.


Бундан ташқари, ушбу кобренд картаси орқали мижозлар VISA шерикларининг маҳсулотлари ва хизматлари бўйича 5 %дан 20 %гача бўлган чегирмаларга эга бўлишлари ҳам мумкин.


 Фото: Узнацбанка

Фото: Finance.uz

Кобренд картасини олиш учун паспорт билан ариза бўлса кифоя. Уч иш кунида карта фойдаланишга берилади.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама