ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Uzcard банклараро тўлов тизими Visa PIN Security аттестациясини қўлга киритди

Шу кунларда Uzcard банклараро тўлов тизими Visa PIN Security стандартига мувофиқлик аттестатини қўлга киритди. Жумладан, мазкур тизим томонидан 33 та мажбурий талаблар бажарилди.

Улар орасида:

● АТМ ва терминаллар учун PIN-паролларни киритиш хавфсизлик стандартини таъминлаш;

● стандартга мувофиқлик жараёнини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш каби йўланишлари ҳам бор.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, Visa PIN Security стандарти АТМ ва POS-терминаллар орқали амалга ошириладиган транзакция ва операцияларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Стандартлаштириш мақсади, POS-терминал, инфокиоск ва банкоматларнинг клавиатурасида PIN-кодни киритиш жараёнидан бошлаб, процессинг Марказида амалга ошириладиган маълумотларни қайта ишлашгача бўлган жараён ҳавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. PIN-кодлар шифрланган кўринишда тизим орқали юборилиши даркор.

Бу ҳақда uzcard.uz сайти маълум қилган.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама