ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


«Қишлоқ қурилиш банк» Uzcard ва UnionPay тўлов тизимларини ўзида мужассамлаштирган кобейжинг карточкаларини муомалага киритди

Яқинда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Банк хизматлари сифатини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар» мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда банкнинг бир қатор департамент ва бўлим бошлиқлари ўз маърузалари билан иштирок этди. Жумладан, «Қишлоқ қурилиш банк» Халқаро тўлов тизимлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Даврон Рихсиев тизимда амалиётга жорий этилаётган янги тўлов карталари ҳақида батафсил маълумот берди.

Унинг келтиришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3620 сонли қарорига асосан Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан UnionPay International халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда кобейжинг карталарини муомалага чиқариш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Марказий банк томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган «Контактсиз тўловлар, шу жумладан, халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳамда бу соҳадаги норматив-хуқуқий базасини ривожлантириш бўйича» чора-тадбирлар комплексида 2018-2019 йиллар давомида халқаро тўлов тизимлари билан биргаликда бир нечта тўлов тизимларида ишловчи кобэйджинг тўлов карталарини муомалага киритиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қарор ва комплекс чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойидан бошлаб «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан Uzcard ва UnionPay тўлов тизимларини ўзида мужассамлаштирган «кобейжинг» карточкалари муомалага чиқарилди.

Кобейджинг сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда «co badge» – «company badge», сўзларининг қисқартирилган кўриниши бўлиб, у икки ва ундан ортиқ тўлов тизимларининг бир пластик картада бирлаштирилиши деган маънони англатади.

Кобейджинг карталарининг афзалликлари:

● бир неча тўлов тизимлардан тўлов инфраструктурасида фойдаланиш;

● пластик картадан ўз давлатидан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжудлиги;

● агар чет эл тўлов тизими яшаб турган жойда ишлатилмай қолса, карта эгаси маҳаллий тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириши;

● тўлов тизимларнинг рақобатбардошлик даражаси ошиб бориши;

● карта эгасида ягона карта орқали, таклиф қиланаётган тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлишидир.

Янги кобейжинг карталари тўловни контактсиз амалга ошириш NFC технологияси ва кўп босқичли ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган. Контактсиз тўловни фақат «NFC» логотипи мавжуд бўлган жойларда амалга ошириш мумкин. Ҳозирда банкнинг аксарият тўлов тизимларида мазкур карта билан амалиёт бажариш имконияти мавжуд.

Шунингдек, банк томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида «VISA classic» халқаро тўлов карталарини ҳам муомалага чиқармоқда. Мазкур «VISA classic» халқаро тўлов карталари орқали дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида VISA логотипи мавжуд бўлган муассасаларда тўловларни амалга ошириш имкони бор.

Унинг афзалликлари шундаки, VISA халқаро тўлов карталари эгалари хорижий мамлакатларда:

● даволаниш;

● таълим олиш;

– мехмонхонани брон қилиш ва мехмонхона хизматлари учун тўлов тўлаш

● чакана савдо дўконларда махсулотлар харид қилиш;

● интерет дўконларда махсулотлар харид қилиш ва хизматларга хақ тўлаш;

● банкоматлар орқали нақд пул олиш;

– овқатланиш ва бошқалар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эгалар.

Мазкур анжуман хусусидаги батафсил маълумот билан «Банк ахборотномаси» газетасининг навбатдаги сонида танишишингиз мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example