ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8518.68 +5.11
1 EUR = 9652.52 +145.42
1 RUB = 131.33 +0.92
1 GBP = 10847.69 +94.2
1 JPY = 78.75 +0.11
1 AFN = 107.56 +0.07
1 AMD = 17.80 +0.03
1 AED = 2319.46 +1.45


Кўп тармоқли «Оқлон» технология парки иш бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 10 август куни пойтахтимиз туманларидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш чоғида «Оқлон» технология паркини барпо этиш вазифасини қўйган эди.

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 7 ноябрда «Кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, шу асосда потйхатимизнинг Шайҳонтохур туманидан умумий майдони 1,8 гектар ер «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг инвестиция компанияси – «PSBCapital» МЧЖга кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш учун ажратиб берилди.

Кўп тармоқли «Оқлон» технология парки иш бошлади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Мазкур технопаркнинг очилиши маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси Воитов Азиз ҳамда бир қатор маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирок этиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини билан танишишди.

Кўп тармоқли «Оқлон» технология парки иш бошлади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Айни дамда мазкур технопаркда тўртта корхона иш бошлаб, мингдан ортиқ мазкур маҳалла аҳли иш билан таъминланадиган бўлди. Шулардан бири турли хилдаги коптокларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўрта Осиёда ягона «Overbridge» корхонасидир. Унинг умумий қиймати 45,0 млрд. сўм бўлиб, лойиҳа учун ташаббускор маблағларидан ташқари хорижий инвестициялар ҳамда банк кредит маблағлари ҳам жалб қилинди. Корхона тўла қувватда ишга тушса, йилига 875,0 минг дона копток ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 550 дан ортиқ ишчи доимий иш билан таъминланади.

Кўп тармоқли «Оқлон» технология парки иш бошлади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Технопаркдаги йирик лойиҳалардан яна бири 190 та иш ўрнига эга «Colmet engravo» корхонасидир. Бу ерда йилига 20,0 млрд. сўмлик рангли металлардан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Технопаркдаги кейинги корхона эса санитар-гигиеник маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Lider kosmetik» корхонасидир. Уни барпо этиш, жиҳозлаш ва дастлабки хом ашё билан таъминлаш ишларига 35,0 млрд. сўмлик маблағ йўналтирилди. Шундан 2,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Хитой давлат тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан Туркиядан замонавий технологик жиҳозлар келтиришга жалб қилинди.

Кўп тармоқли «Оқлон» технология парки иш бошлади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Шаҳар ҳокими мазкур лойиҳалар билан танишаркан, маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, экспорт салоҳияти ҳамда тадбиркорларга қандай кўмак кераклиги билан қизиқди. Шунингдек, у корхоналарнинг келгуси фаолиятига доир масалалар бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example