ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга нано-технологиялар жалб қилинади

Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4277-сон, 10.04.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор шиша тола ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва замонавий нано-технологияларни кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Deutsche Kabel AG Taschkent» қўшма корхонаси (Германия) томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналарнии ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўшма корхона лойиҳаларни (13 минг тонна шиша тола, 3 минг тонна шиша тола буюмлари ва 40 минг кВт энергия тежашнинг замонавий тизимлар) 21,4 млн евро тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этган ҳолда амалга оширади ҳамда мазкур лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун «Falk Porsche Fiberglass» МЖЧ ташкил этилган.

Қарор билан «Falk Porsche Fiberglass» МЖЧга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама