ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


   «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини янада яхшилаб бормоқда. 

   Хусусан, банк яқинда янги инновацион хизмат – «Мобиль коммунал инспектор» тизимини ишга тушириб, коммунал ташкилотларнинг аҳоли олдидаги дебиторлик қарздорликларини кескин қисқартириш ва бу борада қулайликлар яратишга эришди.

   Мазкур янги хизмат турининг афзаллик томонлари ҳамда ундан фойдаланиш тартиби ҳақида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Жамғарма операциялар ва мини-банклар бошқармаси бошлиғи Тургун Утанов гапириб берди.

  – «Мобиль коммунал инспектор» электрон тўлов тизими бўлиб, у банк ходимлари томонидан аҳолининг яшаш манзилларига чиққан ҳолда улардан барча турдаги коммунал тўловлари, жумладан, электрэнергияси, газ, ичимлик суви, иссиқ сув ва иссиқлик манбаи хизмати, шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилиш имкониятини беради.

   Тизим ҳам банк, ҳам мижоз учун бирдек афзалликка эга. Чунончи, банкда иш жараёни автоматлаштирилиб, ишчи кучи (ходимлар)нинг ҳажми бирмунча қисқариши кузатилди. Аҳоли учун эса, тўловлар яшаш манзилларида тўғридан-тўғри нақд пул ёки пластик карталар асосида қабул қилиниб, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга ўз муддатида етказиб берилади.

   Таъкидлаш жоиз, «Мобиль коммунал инспектор» хизмати орқали тўловлар реал вақт («on-line») режимида ҳар куни (дам олиш кунларисиз) амалга оширилади. Яъни, барча турдаги тўловлар аҳолидан қабул қилинган вақтнинг ўзидаёқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварағига кирим қилиниб, пул маблағлари кейинги иш кунида (кечиктирмаган ҳолда) банк филиаллари транзит ҳисобварақларидан маблағларни олувчилар ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

   Маълумки, ҳар бир инновацион ишланма махсус дастур асосида ишга туширилади. Жумладан, «Мобиль коммунал инспектор» хизмати учун ҳам «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг «SSP-Maroqand» унитар корхонаси билан ҳамкорликда алоҳида дастур ишлаб чиқиб, унинг асосида тўловларни «билинг» тизими орқали амалга оширмоқда. Ушбу дастур ёрдамида қабул қилинган тўловларни тасдиқловчи хабар коммунал корхоналарнинг маълумотлар базасида акс этади.

 – Айнан ушбу жараён, яъни тўловларни амалга ошириш босқичларига кенгроқ тўхталсангиз.

 – Бу амалларни бажаришда ёлланма назоратчи-кассирлар «сим-карта» ва «мобиль термопринтер» қурилмаси билан таъминланади. Улар тўловларни бевосита аҳоли яшаш манзилларига бориб қабул қилишда, ўзларининг шахсий мобиль телефон аппаратига юкланган махсус дастурга махсус логин ва парол ёрдамида маълумотларни киритади ва тўловлар «VPN» канали билан «SMS» маълумотни юбориш орқали ўтказилади. Тўлов ўтганлигини тасдиқловчи «мобиль термопринтер» қурилмасидан чек икки нусхада чоп этилгандан сўнг бир нусхаси абонентга берилади, иккинчиси эса, ёлланма назоратчи-кассирда иш якунига қадар сақланади. Тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумот тўловчининг мобиль телефонига «SMS» хабар тарзида келади, шунингдек, у банкнинг кунлик балансига уланган операцион кассалари дастурида шаклланади. Иш куни якунида эса, ёлланма назоратчи-кассир слиплар ва нақд пул маблағларини банк филиалининг биноси ва биносидан ташқарида жойлашган операцион касса-назоратчиси ва кассирларига топширади.

 – «Мобиль коммунал инспектор» тўлов тизимини ривожлантириш истиқболлари ҳақида нима дея оласиз?

 – Мазкур тўлов тизими ўз вазифавийлиги билан давлат бюджетига тўловлар тушумини кўпайтириш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, биринчи даражали тўловлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш ва бу билан аҳолининг банкка бўлган ишончини янада ошириш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликларини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу боис, бугунги кунда нафақат тижорат банклари, балки аҳолидан коммунал ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилишда масъул ҳисобланувчи ташкилотлар ҳам ушбу хизматни кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан манфаатдор бўлиб, жойларда турли тадбир ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

  Жумладан, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан ҳам «Мобиль коммунал инспектор» хизматини барча минтақалар бўйлаб жорий қилиш, бунинг учун филиаллар ва унинг негизидаги хизмат кўрсатиш шохобчаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, ушбу янги тизим ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш чоралари кучайтирилмоқда. Бугунги кунда банк томонидан жами 225 та тўловларни қабул қилувчи махсус мобиль термопринтер сотиб олинди. Тизим орқали аҳолидан жами 3,0 млрд. сўмга яқин коммунал ва бошқа тўловлар қабул қилинди.

 

 

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example