ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10371.76 +7.28
1 EUR = 12153.63 -101.33
1 RUB = 133.19 -1.84
1 GBP = 13393.05 -128.45
1 JPY = 98.40 +0.24
1 AFN = 135.24 +0.11
1 AMD = 21.26 +0.06
1 AED = 2823.94 +1.98


Ўзбекистон ва Корея Республикаси вазирликлари меморандум имзолади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Жанубий Кореянинг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Корея Республикаси Халқаро инновацион индексда 12-поғонани эгаллаб, ҳатто Япония, Италия, Финляндия каби мамлакатлардан ҳам юқори ўринда туради. Блумберг Инновацион индекси рейтингида эса илмий тадқиқотлар, олий таълим тизими ва патент фаолияти бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди.

Корея давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда 3,35 миллиондан ортиқ кичик ва ўрта инновацион корхона фаолият юритмоқда, бу рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг 99,9 фоизини ташкил этади. Ўз навбатида, аҳолини иш билан таъминлаш даражаси 87,7 фоизни ташкил этади. Бунга инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларнинг стартап лойиҳаларини ишга туширишда ўзига хос қулай шарт-шароит яратилиши туфайли эришилган.


Учрашувда Ўзбекистон Жанубий Корея тажрибасига таянган ҳолда стартап экотизимни йўлга қўйиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш орқали 2030 йилда Халқаро инновацион индексда етакчи 50 мамлакат қаторидан жой олишни кўзлаётгани қайд этилди.


Томонлар жорий йил ноябрь ойида ташкил этиладиган K-Startup Grand Challenge стартаплар мусобақасида Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнес вакилларининг иштирокини ташкил этишга келишиб олди. Унда иштирокчилар Корея Республикасининг энг йирик компаниялари томонидан ташкил этиладиган семинар-тренинг ва стажировкалар, корейс мутахассисларининг инновацион тадбиркорликни йўлга қўйиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга оид махсус курсларида иштирок этиш имконига эга бўлади.

Корея томони танловда ғолиб чиққан ўзбекистонликларнинг лойиҳаларини бир йил давомида амалиётга татбиқ этишда молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.


Тадбир доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазири Пак Юн Сун икки мамлакат вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.


Ушбу меморандум кичик ва ўрта бизнес, инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, икки мамлакат ўртасида қўшма лойиҳалар, институционал ва корхоналараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, инновацион бизнес экотизимни ривожлантириш, Гёнги ижодий иқтисодиёт ва инновациялар маркази билан “Яшнобод” инновацион технопарки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби мақсадларни назарда тутади.

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example