ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10371.76 +7.28
1 EUR = 12153.63 -101.33
1 RUB = 133.19 -1.84
1 GBP = 13393.05 -128.45
1 JPY = 98.40 +0.24
1 AFN = 135.24 +0.11
1 AMD = 21.26 +0.06
1 AED = 2823.94 +1.98


Европа Иттифоқи сунъий интеллект ривожига 20 миллиард евро ажратмоқчи

Evronews хабарига кўра, Европа Иттифоқи 2018 йилда қатор Европа давлатлари ўртасида сунъий интеллектни ривожлантириш борасида ҳамкорлик Декларациясини имзоланганди. Унга кўра сунъий интеллектни тадқиқ этиш ва инновацион ривожлантиришга давлат ва хусусий секторда инвестициялар ажратилиши назарда тутилган.

Декларацияга асосан 2020 йил охирига қадар «Горизонт» дастури асосида 1,5 миллиард евро ҳамда давлат ва хусусий сектори томонидан 20 миллиард евро инвестиция ажратилиши кутилмоқда. 2020 йилдан кейин эса ҳар йили инновациялар ривожига 20 миллиард евро сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Бу каби катта маблағларнинг инновация ғояларга ажратилишининг сабаби шуки, сўнгги ўн йилликда ЕИнинг иқтисодий ўсишининг учдан икки қисми янги инновациялар келтирган фойдага тўғри келади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example