ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Интернет чекланади

Сингапур ҳукумати фикр эркинлигини ҳимоя қилиш ва сохта ахборотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида интернет фойдалувчилари учун чеклов жорий қилади.

ТАССнинг ёзишича, бугун Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун маҳаллий ОАВда эълон қилинган интервьюсида бу ҳақда маълум қилган.

Қайд этилишича, мазкур интервью мамлакат парламенти «Интернетда сохта ахборотлар тарқалиши ва уларнинг манипуляциясидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиши олдидан чиққан.


Ли Сянь Луннинг таъкидлашича, сўз эркинлиги мутлақ назорат қилинмайдиган жамиятнинг ўзи йўқ, ҳатто АҚШ, Европа, жумладан Германияда ҳам сохта ахборотлар тарқалишига қарши кураш олиб борилмоқда.


Сингапур бош вазирининг қўшимча қилишича, яқинда ўтказилган ижтимоий сўровномада 80 фоиз аҳоли сохта ахборотни фарқлай олишини билдирган. Лекин, ўтказилган тажрибада уларнинг фақат 10 фоизигина бу ишнинг уддасидан чиқа олган.


Маълумот ўрнида, Сингапур ҳукумати 1 апрелдан сохта ахборот тарқатганлик учун йирик миқдорда (1 миллион Сингапур доллари ёки 738 минг АҚШ доллари) жарима белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳасини парламентга киритган эди. «Human Rights Watch» ташкилоти ушбу қонун лойиҳасини бекор қилишга чақирмоқда. Facebook раҳбарияти ҳам бу борада ўз хавотирини билдирган.

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари