ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Ўзбекистонда алоқасиз тўлов тизимига старт берилди

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) аҳоли учун HUMO тўлов тизимининг карталарини чиқара бошлади. Пойтахт аҳолиси HUMO карталари орқали алоқасиз тўловларни биринчилардан бўлиб амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бунинг учун Тошкент шаҳрида NFC-модуллари билан жиҳозланган 47 мингтадан кўп HUMO терминаллари ўрнатилди. Жорий йил якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларини қамраб олиш ва терминаллар сонини 250 мингтагача кўпайтириш режалаштирилган.

Энди Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудлари аҳолиси картани фақатгина терминалга теккизган ҳолда алоқасиз ва пинсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бунда 50 минг сўмгача бўлган харидларни амалга оширишда ПИН-кодни киритиш талаб этилмайди, бироқ хавфсизлик мақсадида ПИН-коди киритилмаган ҳолда амалга оширилган иккита транзакциядан кейинги тўловлар учун ПИН-кодни киритиш талаб этилади.


– Алоқасиз тўловлар моҳияти, авваламбор, унинг қулайдигидадир. Бизнинг барча терминалларимиз ва карталаримиз NFC-модуллари билан жиҳозланган. Яъни, истеъмолчи картани фақатгина терминалга теккизган ҳолда харидларни амалга ошириши мумкин. Биз харидорлар ўз карталарини кассирларга узатиб, ПИН-кодини маълум қилишларига қаршимиз. Ахир банк картасининг биргина рақамини маълум қилиш шахсий маълумотдан фойдаланиш эҳтимоли демакдир. Шу муносабат билан бизнинг барча турғун терминалларимиз сурилма клавиатуралар билан жиҳозланган бўлиб, карта эгаси унинг ёрдамида ПИН-кодни ўзи киритиши мумкин бўлади, – дейди БМПМ директори Шуҳрат Қурбонов.


Шунингдек, БМПМ директори хабар беришича, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 5 млн. дона карта чиқарилиши, жорий йил якунига қадар эса HUMO тизими бутун мамлакат учун оммабоп қилиниши режалаштирилган. Иш ҳақини ўтказиш учун карталар очиш бепул амалга оширилади, бошқа карталар қиймати эса ҳар бир банкнинг тегишли тарифларига боғлиқ бўлади. Бошқа карталар жумласига кредит, овердрафт, кобрендинг карталари ва бошқалар киради.

HUMO карталарини очиш учун тизимнинг Тошкент шаҳридаги исталган иштирокчи-банки филиалига мурожаат қилиш мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари