ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Ўзбекистонда «Uz-IX» янги пиринг тармоғи ишга туширилади

«Ўзбектелеком» АК 2017–2019 йилларда Интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори доирасида ушбу лойиҳани амалга оширади.

Бу жаҳондаги оммабоп интернет-ресурслар ва порталларни маҳаллийлаштириш, сифатли миллий контентни ривожлантириш лойиҳаларини шакллантириш имконини беради, бу билан Интернет янада арзонлашади.

Мамлакатимиз ҳудудидаги интернет-трафикни маҳаллийлаштириш камида 60%ни ташкил этади. Лойиҳа халқаро интернет-канал юкини мақбуллаштириб, тармоқ ресурслари оқилона тақсимланишини таъминлайди.

«Uz-IX» тармоғи – «Ўзбектелеком» АК бошқаруви остидаги инфратузилма бўлиб, бу ерда барча иштирокчилар (пиринг-ҳамкорлар) тўғридан-тўғри ўзаро трафик айирбошлашлари мумкин. Интернет-хизматлар кўрсатувчи (интернет-провайдерлар, уяли алоқа операторлари, контент-провайдерлар) ва тегишли лицензияларга эга бўлган юридик шахслар иштирокчилар бўлиши мумкин.

Янги пиринг тармоғининг яратилиши «TAS-IX» тармоғининг муқобили ёки унинг ўрнини босувчи тармоқ эмас. «Ўзбектелеком» АК илгаригидек «TAS-IX» МУТЎБМ ННТ аъзоси ва унинг трафик айирбошлаш шохобчасидан фойдаланувчи бўлиб қолади.

Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари