ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Энди Uzcard карталарига пенсияни белгилаш фойдали

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ва «Xalq banki» пенсия карталаридан фойдаланишга тегишли янги имкониятларни жорий этди.

Яратилган имконият мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида жорий этилди. Шу сабабли, пенсияни олиш жараёнига эътибор қаратиш вазифаси алоҳида кўриб чиқилди. Меҳнат фаолиятини тугатган пенсионерларнинг пенсияси яшаш жойига қараб Пенсия жамағармаси бўлимлари томонидан эгасига топширилади. Тижорий банк орқали ўз пенсиясини олувчилар томонидан ҳар 6 ойда пенсияни олиш ҳуқуқлари Пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрилган ҳолда, тасдиқланиши даркор. Эндиликда ушбу жараён сезиларли даражада осонлаштирилди.


«Xalq banki» томонидан чиқарилувчи пенсия карталари пенсионер истагига кўра очилади ва қатор қулайлиларни ҳавола этади. Ўз навбатида, ушбу карталар бепулга очилади ва пенсия белгиланган муддатда автоматик равишда Uzcard картасига туширилади. Шунингдек, «Xalq banki»га қарашли банкоматлар ва кассалар орқали пенсия карталаридаги пул маблағини нақдлаштириш хизмати учун комиссион тўловлар белгиланмайди.


Таъкидлаш жоизки, «Xalq banki» ҳамда ЯУПМ ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа пенсия карталари эгалари учун қўшимча имкониятларни, жумладан, овердрафт хизматларидан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу карталарда уч минимал иш ҳақи миқдорида овердрафт кредити мавжуд (Овердрафт – қарз олувчи мижоз ҳисоб рақамида етарлича маблағ бўлмаган ҳолатда банк томонидан кредит ажратилиши.). Таклиф этилаётган овердрафт хизматларидан ойлик пенсия белгиланишидан олдин ҳар ой фойдаланиш мумкин. Овердрафт кредитнинг амал қилиш муддати 12 ойни ҳамда ойлик фоизи 1,33 ни ташкил этади. Ушбу хизмат туридан фойданувчи мижоз «Xalq banki» томонидан белгиланган тартибда карта ҳисобига маълум пул миқдорини қабул қилиши ҳамда кўзда тутилмаган ҳаражатларга йўналтириши мумкин.

Бу ҳақда ЯУПМ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example