ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Халқ банки «СМС-хабарнома» хизматини жорий этди

Замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, мижоз учун янги-янги хизмат турларини яратиб, амалиётга жорий этиш акциядорлик тижорат Халқ банкининг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Хусусан, банк жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчилари учун «СМС-хабарнома» хизматини жорий этди. Бундан кўзланган асосий мақсад Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими иштирокчиларига янги, замонавий хизмат турларини кўрсатишдир.

Хўш, «СМС-хабарнома» хизмати нима?

Бу мижознинг мобил алоқа воситалари орқали ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи дастурий тизим ҳисобланади.

Бу тизимга қандай уланиш мумкин?

«СМС-хабарнома» хизматига уланиш учун фуқаро Халқ банки филиалига мурожаат қилишлари лозим.

Мижоз «СМС-хабарнома» хизмат турига улангандан сўнг, Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали автоматик тарзда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар ҳаракатини билиб бориш имкониятига эга бўлади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун мижоз қўшимча маълумотларни Халқ банкининг расмий сайтида келтирилган оферта шартномаси билан танишиб олиши лозим.

Бу ҳақда банк Ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example