ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Uzcard контактсиз тўлов тизимини жорий этди

Шу кунларда Uzcard терминал тармоғида NFC технологияларини қўллаб-қувватловчи контактсиз тўлов усуллари жорий этилди («Near field communication» – 10 сантиметр масофада жойлашган, ўзаро қурилмалар орқали маълумотлар алмашинуви амалга ошириладиган қисқа масофали радиусга мўлжалланган симсиз технологиядир). Ўзбекистон бозор шароитида NFC технологиялар орқали тўловларни амалга ошириш ҳали янги тизим бўлгани боис, унинг ўзига хос ижобий хусусиятларини қайд этиш даркор.

Жумладан, карта PIN-кодисиз контактсиз тўловлар учун белгиланган чеклов миқдори 20 000 сўмни ташкил этади, карта PIN-кодини NFC технологиялар орқали киритиш тўлов тури учун чеклов белгиланмаган, NFC технологиялар орқали контактсиз тўловларни қўллаб-қувватловчи кобейджинг карталари ва Uzcard – Union Pay International карталари иштирокида тўловларни амалга ошириш мумкин.

NFС технологиялар ёрдамида амалга оширилувчи тўловлар қисқа радиусли масофага мўлжалланганлиги унинг хавфсизлигини бегилайди. Ушбу технологиядан фойдаланувчи карта эгаси бир қанда хавфсизлик талабларига риоя этиши даркор. Жумладан, пластик карталарни кийим чўнтагида эмас балки, уларни қўл сумкасининг ўрта бўлинмасида ёки банк карталарини ҳимоя қилиш ва контактсиз тўловларни қабул қилувчи сигналларни кучсизлантирувчи ҳамён ва қопчиқлардан фойдаланиш зарур. Шунингдек, пластик карта эгаси уни «SMS-хабарнома» хизматига уланганлигини текшириши лозим. Ушбу хизмат тури ёрдамида Uzcard картаси орқали амалга оширилган тўловлардан хабардор бўлиш имконияти бор.

Шу кунга қадар Uzcard терминал тармоғида SP20 V4 PAX моделидаги қўшимча қурилмалар ёрдамида контактсиз тўловлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу қурилма Payment Card Industry (PCI) Security Standards Council, EMVCo, Terminal Quality Management каби халқаро ҳавсизлик стандартларининг талабларига жавоб беради.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази аввалроқ QR-код ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратувчи инновацион ишланмани тақдим этган (Quick Response Code – тезкор жавоб берувчи код). Ушбу тўлов тури қатор савдо нуқталари эгалари томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда мижозларга фойдаланиш учун таклиф этилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари