ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Uzcard янгиликлар яратишда давом этмоқда

Бугунги кунга келиб, NCR SelfServ 6632 ва GRG H68NL русумидаги банкоматлар Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қатор банклар томонидан фойдаланишга топширилган. Uzcard терминал тармоғига интеграциялаш жараёнига тегишли барча синов ишлари Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) ходимлари томонидан амалга оширилди. Ушбу банкоматларнинг фойдаланишга жорий этилиши карта эгаларида қўшимча имкониятларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Бу ҳақда Марказ сайти хабар бермоқда.

NCR SelfServ 6632 ва GRG H68NL русумидаги банкоматларнинг устувор жиҳатлари шундаки, қурилма орқали чэт эл валютаси доллар ва евро пул бирлигининг маҳаллий сўм пул бирлигига конвертация қилиш хусусиятига эгалиги ҳисобланади. Валюталар курси хизмат кўрсатилаётган банк томонидан ўрнатилади ҳамда Uzcard карта эгалари томонидан комиссион тўловлар тўланмайди.

Шунингдек, компания томонидан мамлакатимизда фойдаланишга топширилган барча банкоматларга асосий хавфсизлик талабларига жавоб берувчи дастурий таъминоти ўрнатилди. Эндиликда, Uzcard карта эгаси ушбу банкоматлардан фойдаланишлари ҳамда ахборот хавфсизлигининг таъминланганлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Банкоматлар орқали қуйидаги стандарт хизматларни амалга ошириш имкони мавжуд:

• Uzcard картасидан нақд пулни ечиб олиш;

• Uzcard картасини нақд пул билан тўлдириш;

• «SMS-хабарнома» хизматини улаш;

• Uzcard картасининг PIN-кодини алмаштириш;

«Тўловлар мониторинги» хизмати.

NCR SelfServ 6632 ва GRG H68NL моделидаги банкоматлар орқали «EURO-СУМ», «USD-СУМ» конвертация қилиш хизматини ҳавола этаётган банклар рўйхати:

• Agrobank;

• Xalq banki;

• KDB Bank Uzbekistan;

• Qishloq Qurilish Bank.

Банкоматлардан фойдаланишга тегишли хавфсизлик қоидаларига риоя этиш Uzcard пластик карталарида сақланаётган маблағ ҳимоясини таъминлайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари