ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Халқ банкидан яна бир инновацион хизмат

Замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда мижоз учун янгидан-янги хизмат турларини яратиб, амалиётга жорий этиш акциядорлик тижорат Халқ банкининг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Хусусан, банк жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчилари учун «SMS-хабарнома» хизматини жорий этди. Бундан кўзланган асосий мақсад жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими иштирокчиларига янги, замонавий хизмат турларини кўрсатишдан иборат.

Хўш, «SMS-хабарнома» хизмати нима?

Бу мижознинг мобиль алоқа воситалари орқали ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи дастурий тизим ҳисобланади.

Бу тизимга қандай уланиш мумкин?

«SMS-хабарнома» хизматига уланиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши ёки биргина 3200 қисқа рақамига шахсий пенсия ҳисобварағини юборишлари мумкин.

Мижоз «SMS-хабарнома» хизмат турига улангандан сўнг, 3200 қисқа рақамига 1 рақамини юборса, жорий ҳолатга маблағлар қолдиғи, 2 рақамини юборса, охирги ойда унинг шахсий пенсия ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар тўғрисида маълумот олиши мумкин.

Шу билан бирга, Халқ банки томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида смс хабар юборилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example