ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Milliy иловадан янги хизматлар

Ўзмиллийбанк ўзининг мобил иловаси – «Milliy»нинг Андроид тизимини янада мукамаллаштириб, янги талқинини амалиётга киритди. Эндиликда, Ўзмиллийбанк мижозлари HUMO карталарини Milliy мобил иловасига улаш имконига эга бўлдилар.

Мазкур хизмат мижозларга бир қатор имкониятларни тақдим этмоқда. Жумладан:

● HUMO Ўзмиллийбанк карталаридан Visa сўм Ўзмиллийбанк карталарига ўтказмалар;

● HUMO Ўзмиллийбанк карталаридан UZCARD Ўзмиллийбанк карталарига ўтказмалар (ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади);

● Visa сўм Ўзмиллийбанк карталаридан HUMO Ўзмиллийбанк карталарига ўтказмалар;

● Visa сўм Ўзмиллийбанк карталаридан UZCARD Ўзмиллийбанк карталарига ўтказмалар (ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади);

● Исталган банк UZCARD карталаридан Visa сўм Ўзмиллийбанк карталарига ва HUMO Ўзмиллийбанк карталарига ўтказмалар (ўтказмалар банк тарифига асосан амалга оширилади);

Шунингдек, илованинг яна бир янгилиги Ўзмиллийбанк Visa сўм карталари Milliy мобил банк хизматига қўшилди.

HUMO Ўзмиллийбанк карталари ва Ўзмиллийбанк Visa сўм карталари орқали қуйидаги ҳизматлар фаоллаштирилди:

● хизматлар учун тўлов;

● Ўзмиллийбанк кредитларини сўндириш;

● онлайн конверсия (сотиб олиш ва сотиш);

● Ўзмиллийбанк омонатларини очиш ва тўлдириш;

● хамён тўлдириш кабилардир.

Мазкур хизматни ёқтириш учун банк мижозлари банкнинг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example