ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Uzcard ўсишда давом этмоқда

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг (ЯУПМ) статистик маълумотларига биноан, 2019 йилнинг 2-чорак натижалари бўйича қатор кўрсаткичлар стабил ўсишни намоён этди.

Жорий йилнинг 1-чорагида электрон коммерция орқали амалга оширилган транзакциялар сони 75,39 млн. ни ташкил этиб, 2019 йилнинг ўтган 1-чорагида белгиланган 73,78 млн.лик ҳолатига нисбатан 1,61 млн. сўм фарқ билан 2,2% лик ўсишни қайд этди.

2019 йилнинг 1-чорагида электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 3 515 570 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг 1-чоракида қайд этилган 2 516 316 млн. сўмга нисбатан 999 254 млн. сўм фарқ билан 13,9% лик ўсишни кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 2-чорагида POS-терминаллар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар сони 135,38 млн. тани, миқдорда эса 19 737 751 млн. сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг 1-чоракдаги ҳолатига нисбатан 2,7% лик ёки 15 166 740 млн. сўмлик фарқ билан ўсишни намоён этди.

Ушбу чоракда АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 15 181 356 млн.тани, миқдорда эса 6 224 313 млн. сўмни ташкил этди. 2019 йилнинг 1-чорагида АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдорда эса 5 939 327 млн. сўмлик ҳолатда 2-чорак натижаларига кўра 284 986 млн.сўмлик фарқ билан 4,8% ўсиш белгиланди.

ЯУПМ нинг статистик маълумотларига таянган ҳолда, муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони жорий йилнинг 2-чорагида 1 069 149 та пластик картани ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 1-чоракдаги 1 052 816 талик ҳолатига нисбатан 963 863 та фарқ билан 1,5%. лик ўсиш белгиланди.

Натижада, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банклар ўртасида пластик карталар эмиссияси бўйича қуйидаги етакчи учлик аниқланди:

1-ўрин: Xalq banki – 215 370;

2-ўрин: Agrobank – 182 375;

3-ўрин: Ipoteka bank – 108 237.

Бугунги кунга келиб, «SMS-хабарнома» хизматига уланган Uzcard пластик карталар сони 5 742 002 донани ташкил этди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЯУПМ мамлакатимизда ўз фаолиятини олиб бораётган 29 та банк ҳамда 40 дан ортиқ тўлов тизимларига процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Бу ҳақда ЯУПМ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example