Сlick мобиль ва интернет тўлови тизими DUET (of-line) ва VISA сўм пластик карталарига уланганлигини эълон қилди.
Эндиликда мамлакатимиз тижорат банклари томонидан эмиссия қилинаётган барча турдаги пластик карталар учун Click тизими орқали хизмат кўрсатиш имкони мавжуддир. Бунда карталар кўриниши ва тури қандай бўлишидан қатъи назар ўз фойдаланувчиларига мобиль ва интернет-банкинг хизматларини кўрсатади.
Янги платформани жорий қилиш натижасида DUET of-line карталарни CLICK тизимига улаш имконияти ишга тушди. Ҳозирги пайтда мазкур янги платформага республикамиз тижорат банкларини улаш амалиётлари фаолликда олиб борилмоқда. Шунингдек, CLICK тизими VISA сўм пластик карталари фойдаланувчилари учун ҳам шундай хизматни тақдим этиш чора-тадбирларини якунлаш арафасида турибди.
Жорий қилинаётган ушбу янги платформа DUET ва VISA карталарнинг эгаларига тизимга уланиш ва унинг кенг кўламли шарт-шароитларидан тўла фойдаланиш имконини беради.
Click матбуот хизматининг берган маълумотларига кўра, айни пайтда республикамизда 12,4 млн. дан ортиқ пластик карталар муомалада бўлиб, уларнинг 7 млн. дан ортиғи DUET карталари, 700 мингга яқини эса, VISA карталари ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда компанияда фойдаланувчилар сони 100 бараварга ўсди. Хусусан, 2013 йилнинг сентябрь ойида улар сони 4 мингга яқинни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг шу даврига келиб, 400 мингга яқинлашди. Ушбу динамик ўсишга сабаб бўлувчи асосий омил сифатида 2013 йилда Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда UZCARD on-line пластик карталари эгалари учун UZCARD-CLICK хизматининг жорий қилинганлиги қайд этилмоқда.