ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


  Пойтахтимизда «АКТ-саммит – 2014» ахборот-коммуникация технологиялари миллий саммити бўлиб ўтди. 

  Саммит Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари уюшмаси ҳамда «ICTNEWS» нашри ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда мутахассислар ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиб, унинг тараққиётига оид долзарб масалаларни муҳокама этдилар.

  – Ушбу йирик анжуман юртимизда АКТ соҳасининг ривожланиш тенденцияларини намойиш этиш, унинг янада тараққий этишини рағбатлантириш ва бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифаларини ўз олдига мақсад қилиб қўйган, – дейди Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Алишер Файзуллаев. – Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривож топиши бир нечта босқични ўз ичига олади. Хусусан, дастлабки босқичда АКТ тизимига пойдевор бўлувчи қонунчилик база шакллантирилган бўлса, кейинги босқичда АКТни жорий қилиш механизми яратилди. Айнан ушбу даврда давлат органлари томонидан АКТ ва дастурий маҳсулотларнинг ишлаб чиқилиши фаоллашди. 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб юртимизда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 378-сонли қарорига мувофиқ, Ягона давлат интерактив хизматлари портали ишга туширилди. Айни пайтда ушбу порталда 590 дан ортиқ давлат органлари ва тузилмавий бўлинмалар уланган бўлиб, улар орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 220 дан ортиқ хизматлар жорий қилинди. Бевосита Ўзбекистон банк тизимида АКТни жорий қилиш хусусида тўхталиб, бугунги кунда тижорат банклари мижозлари ўртасида «Интернет-банкинг» фойдаланувчилари сони 60 мингтадан, «Мобиль-банкинг» фойдаланувчилари эса 360 мингдан ошганлигини қайд этиб ўтиш мумкин. Uzcard тизимидаги «Мобиль-банкинг», жумладан, «Click» ва «M-Banking» хизматларига бўлган талаб кундан-кунга ортмоқда. Банк соҳасида АКТ тизимини жорий қилиш истиқболлари тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга ва халқаро андозаларга мос келувчи давлат инфратузилмаси ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

  «АКТ саммит» миллий ва халқаро экспертларда йил сайин тобора катта қизиқиш уйғотмоқда. Унда мамлакатимиз ва Жанубий Корея, Япония, Эстония, Беларусь, Чехия, Кипр каби давлатлардан 600 га яқин делегат иштирок этгани бунинг яққол тасдиғидир.

  Саммитда «АКТ давлат секторида», «АКТ бизнесда», «Интернет ва ахборот ресурслари» каби йўналишлар бўйича маърузалар тингланди. Ялпи ва шўъба йиғилишларида юқори технологиялар бозорининг етакчи экспертлари, давлат органлари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз ва чет эл IT компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассислари ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларига жорий этишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди. IT саноати стратегиялари ва уни ривожлантириш, технология ва инфратузилмаларни такомиллаштириш, янги илова ҳамда ечимлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

  Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун инновацияларни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

  Бир сўз билан айтганда,  «АКТ-саммит – 2014» соҳа мутахассислари, давлат органлари ва халқаро ташкилотларга ахборот-коммуникация технологиялари бозорининг ҳолатини таҳлил қилиш, сўнгги ютуқлар билан ўртоқлашиш, янги ҳамкорлар топиш, шунингдек, мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш учун қўшимча инвестиция ресурсларини жалб қилиш имконини берадиган ўзига хос майдонга айланди. 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example