ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


  «Кўргазма савдо маркази» мажмуида «ICT-Expo – 2014» ахборот-коммуникация технологиялари халқаро кўргазмаси ўтказилди. 

  2013 йилдан халқаро мақомга эга бўлган мазкур кўргазманинг жорий йилги экспозициясида 80 дан зиёд миллий ва хорижий компаниялар, вазирлик ва идоралар, банк ҳамда муассасаларнинг юқори технологияга асосланган маҳсулот ва хизматлари намойиш этилди.

  – Компаниямиз 14 йилдан буён Ўзбекистон IT бозорида дастурлаш тизими бўйича комплекс хизмат кўрсатишда муваффақиятли фао­лият юритмоқда, – дейди «Intelligent Solutions» компанияси бош директори ўринбосари Азим Тошпўлатов. – Бугунги кунда буюртмачиларимизнинг қарийб 50 фоизи тижорат банклари ҳисобланади. Ушбу тизимдаги бир нечта йўналишлар, хусусан, банк чакана хизматларида АКТни жорий қилишга оид қатор лойиҳаларнинг дастурий ечимларини жорий қилганмиз. «Пластик карточкалар тизимини бошқариш (SmartVista EVM)», «Интернет-банкинг», «Smart-bank», «МУНИС» шулар жумласидандир. Бундан ташқари, банклар электрон ҳужжат алмашиш (IS Docflow),  кадрлар билим ва кўникмаларини автоматлаштирилган тест жараёнлари асосида текширишга мўлжалланган тизим (IS-test)ларимиздан ҳам самарали фойдаланиб келишмоқда.

  Анъанага кўра, «InfoCOM – 2014» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги ушбу кўргазмабир пайтнинг ўзида Тошкент шаҳри ва икки вилоят маркази – Урганч ҳамда Гулистонда ҳам ўтказилди. Ташкил этилган видеокўприк эса ташриф буюрувчиларга ҳар уч кўргазма экспонатлари билан танишиш имкониятини берди. 

Ҳар йилгидек, «ICT-Expo – 2014»да«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси кўргазманинг энг катта майдонини эгаллади. Компания замонавий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда овозли алоқа, маълумотлар ва телерадиоэшиттириш дастурларини узатиш, видеоконференц-алоқа, интернетдан фойдаланиш, CDMA-450 стандартига асосланган мобиль ва кўчмас алоқа хизматларини намойиш этди. 

  – ZTE (Хитой) корпорацияси бутун жаҳонда телекоммуникация технологиялари ва тизимли ечимларни ишлаб чиқарувчи етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади, – дейди «ZTE Investment» (Ўзбекистон) хорижий компанияси бўлими бошлиғи Тимур Маматходхаев. – Қарийб 30 йиллик тажрибага эга ушбу корпорация айни дамда дунёнинг 160 мамлакатида ўз фаолиятини олиб боради. Жумладан, компания­миз ҳам ушбу йирик бирлашма маҳсулот ва хизматларини ўзбекистонлик истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади. Ушбу кўргазмада ZTE usb-модем ва смартфонлари, видеокузатув мосламалари, IPTV – интерактив телевидения ҳамда давлат органлари ва корхоналари учун бир неча йўналишли дастурий таъминотларимиз билан иштирок этяпмиз.

  Кўргазмада «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки, «Сlick» мобиль ва интернет тўлови тизими ва «M-bank» мобиль-банкинг хизматни кўрсатувчи муассасалар ҳам янги маҳсулот ва хизматлари билан фаол иштирок этди.

  – Ташриф буюрувчилар орасида муассасамиз томонидан жорий қилинган «Мобиль-банкинг» хизмати ва «Осон тўлов» омонатларига кўпроқ қизиқиш билдирилмоқда, – дейди «Алоқабанк» АТБнинг Маркетинг бўлими бошлиғи Рамиля Сахапова. – Бу, албатта, аҳоли ўртасида АКТ асосидаги замонавий хизматлардан фойдаланиш истаги ортаётганлигини билдиради. 

  Кўргазма доирасида семинарлар, давра суҳбатлари, турли тадбир ва танловлар  ўтказилди. Бундан ташқари, ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган таълим муассасалари жамоалари ўртасида «ICT-STUDENT» компьютер спорти универсиадаси ҳам бўлиб ўтди. «World Cyber Games-2014» жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи «Uzbekistan Cyber Games-2014» турнири бўйича ҳам жорий йилги ғолиблар аниқланди. 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example