ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8562.34 +26.6
1 EUR = 9731.96 +165.96
1 RUB = 135.34 +2.77
1 GBP = 10908.42 +161.92
1 JPY = 79.80 +1.17
1 AFN = 106.70 -1.24
1 AMD = 17.97 +0.09
1 AED = 2331.28 +7.24


  Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги – «Tadbirkorlik subyektlari ehtiyojlari uchun avtotransport vositalarini xarid qilishga buyurtma taqdim etish» хизмати жорий этилди.

  Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сонли Қарорини ижро этиш мақсадида амалга киритилди.

  Эндиликда ўз бизнеси учун ўзимизда ишлаб чиқарилган енгил ёки тижорат автотранспортини сотиб олиш истагида бўлган тадбиркорлар автотранспорт моделини ва ҳудудий дилерни офисдан чиқмаган ҳолда танлашлари, шунингдек, мазкур моделни танланган дилердан кейинчалик харид қилиш учун захирага олдириб қўйишлари мумкин. 

  Ягона порталда захирага олдириб қўйиш учун «GM Powertrain Uzbekistan», «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ва «JV MAN Auto – Uzbekistan» ҚК МЧЖ сингари ишлаб чиқарувчилардан моделлар тақдим этилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example