ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


  Жорий йилнинг сентябрь ойидан «Ўзстандарт» агентлиги Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали штрихли кодларнинг оригинал макетларини тайёрлашга он-лайн режимида буюртманомалар қабул қилишни бошлади. 

  Хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сонли Қарори ижроси доирасида «Электрон ҳукумат» маркази билан биргаликда амалга оширилди. Буюртманомалар «Ўзстандарт» агентлигининг Штрихли кодлаш маркази томонидан кўриб чиқилади.

 «Штрихли код оригинал макетини тайёрлашга буюртманома» хизматидан GS1 Uzbekistan уюшмаси аъзолик гувоҳномасини олган ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматлардан фойдаланиш учун Ягона порталда рўйхатдан ўтган барча юридик шахслар фойдаланиши мумкин.

 Мазкур хизмат кўрсатилиши натижасида товар ишлаб чиқарувчиларга Рақамли ташувчида ёзилган автоматик идентификациялаш ва штрихли кодлаштириш бўйича стандартлар талабларига мувофиқ тайёрланган штрихли код оригинал макети тақдим этилади.

 Ягона портал орқали штрихли кодлар оригинал макетларини тайёрлашга буюртманома жўнатиш имконияти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотлари ўрамида уларни жойлаштириш учун электрон кўринишдаги штрихли кодлар оригинал макетларини тезкор равишда олиш имконини беради. 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example