ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилари огоҳлантирмоқда

Автомобиль ишлаб чиқа­рувчилар огоҳланти­ришича, Буюк Британия­нинг Европа Иттифоқи таркибидан келишувсиз чиқиб кетиши соҳа ривожи учун айрим қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.


“Битимларсиз ташкил этиладиган “Brexit” тармоққа кутилмаган талофатларни келтириб чиқариши мумкин. Рақобатбардошликка путур етади ва жиддий зарарлар кўрилишига олиб келади”, - деди Британия автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари Жамияти ижрочи директори Майк Хоуз.

Бутун мамлакат бўйлаб 20 дан ортиқ савдо гуруҳлари “кескин” Brexitни бартараф этишга ундамоқда.

Сўнгги ўн йилликда европалик автомобиль ишлаб чиқарувчилари иттифоқ бўйлаб маҳсулотларни бирор бир тўсиқсиз етказиб берувчи ягона занжирсимон тизим яратиб бўлганди. Тўсиқларсиз савдога чек қўйиш барча оператив амалиётларни издан чиқаради. Ишлаб чиқаришда тўхтатиб қўйилган ҳар бир дақиқа ишлаб чиқарувчига тахминан 50 минг фунт стерлинг миқдорида зарар келтириши мумкин.

Агарда Буюк Британия иттифоқ таркибидан келишувларсиз чиқиб кетадиган бўлса, британиялик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ЕИ савдо битимларида бошқа иштирок эта олмайди ва Туркия, Жанубий Африка, Япония ва Жанубий Корея сингари 30 га яқин мамлакатлар билан тузилган имтиёзли шартномаларни бекор қилишига тўғри келади. Бундан ташқари, Бутунжаҳон савдо ташкилоти томонидан божларнинг жорий этилиши автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг харажатини ўртача 5,7 миллиард еврога кўпайтириши мумкин.

Бу эса, шундоқ ҳам кўплаб муаммоларга рўбарў бўла­ётган соҳага кучли зарба бўлиши мумкинлигини бил­диради.

Буюк Британияда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 14 ойдирки кетма-кет пасайиб кетди. Бу эса, 2001 йилда кузатилган энг узун даврга нисбатан ҳам энг узун оралиқ давр деганидир. Сўнгги ойларда автомобилга бўлган талаб тушиши кузатилди, хусусан, Европада дизелли автомобиллар савдоси ва йирик автомобиль бозорига эга Хитой аҳолисининг талаби пасайди.

SMMT берган маълумотга кўра, Буюк Британия­да автомобиль соҳасига йўнал­тирилган сармоялар биринчи ярим йилликда Brexit туфайли юзага келаётган хавф-хатар боис 70 фоизга камайиб кетган. Жумладан, 2019 йил биринчи ярим йиллигида соҳага киритилган сармоялар ҳажми 2018 йилга нисбатан 90 миллион фунт стерлингга қисқарди. 2018 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 34,3 фунт стерлингни ташкил этган бўлса, 2017 йил биринчи ярим йиллигида ушбу қиймат 647,4 миллион фунт стерлингга етган.

Ҳатто айрим ишлаб чиқарувчилар "кескин" Brexit туфайли Буюк Брита­ниядан чиқиб кетишини маълум қилган.
Бинобарин, аввалроқ Япониянинг Nissan Motor Co. компанияси Brexit билан боғлиқ мавҳумликлар сабабли Сандерланддаги заводида X-Trail русумли автомобилини ишлаб чиқаришдан бош тортганди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example