ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Huawei Google тизимисиз янги телефон ишлаб чиқара бошлади

Хитойнинг Huawei компанияси Androidнинг очиқ талқинида ишлай оладиган Mate 30 русумли янги авлод телефонни тақдим этди. Унда Google Play иловаси ўрнида Huaweiнинг махсус иловаси мавжуд. Бу хаыда "Вести.Экономика" хабар бермоқда.


Huaweiнинг янги телефонлари гарчи Android оператив тизимида ишласа-да, Google хизматидан фойдалана олмайди. Сабаби АҚШ ҳукумати Huawei компаниясини “қора рўйхати”га киритиб қўйган бўлиб, маҳаллий компанияларга уларнинг хизмат ва маҳсулотларини сотишни таъқиқлаб, қўйди.

Фойдаланувчилар Googleга тегишли дастурий иловаларни мустақил равишда ўрнатишига тўғри келади. Huawei Consumer Group ижрочи директори Ричард Юнинг таъкидлаганидек, “Истеъмолчи муроса йўлини топса бўлади. Айрим муаммоларни ҳал этиш учун вақт талаб этилади”.

Mate 30 ва Mate 30 Pro бешинчи авлод тармоқларида ишлайдиган Kirin 990 процессорида ишлайди. Телефонлар 2,3 ва 1,25 Гбит/с тезликдаги 5Gли маълумотларни қабул қила олади ва юбора олади. Mate 30 учта, Mate 30 Pro эса 4 та камерага эга бўлиб, расмни янада тиниқлаштиришга хизмат қилувчи объективлар жойлаштирилган.

Mate 30 Pro 6,53 дюймли экранга эга бўлиб, четлари букилгансимон кўринишдадир. Mate 30 эса анъанавий текис дисплейга эга, бироқ диагонали бироз каттароқ (6,62 дюйм). Қувватлагичларнинг ҳажми ҳам фарқланади: Mate 30 Proнинг 4500 мА·с ли, Mate 30 нинг эса 4200 мА·с ли аккумулятори мавжуд. Иккаласи ҳам симли ва симсиз қувватлагичдан қувватлана олади.

Mate 30 Pro экрани букилиши ҳисобига ён қисмида тугмачалар мавжуд эмас. Уларнинг вазифасини сенсорли тугмачалар бажаради.

Телефон корпуслари олти хил рангда ишлаб чиқарилган: оддий кумуш ранг, яшил, бинафшаранг, қора, шунингдек сунъий чармдан ясалган яшил ва оловранг корпуслари бор. Mate 30 Pro сув ва чангдан IP68 меъё­рига, Mate 30 эса IP53 меъёрига мувофиқ ҳимояланган.

Европада Mate 30нинг нархи 799 евродан, 5G сиз Mate 30 Pro 1099 евродан, 5Gлиси эса 1199 евродан бошланади.

Хитойда узоқ йиллардан буён Huawei ўзига тегишли Android-смартфонларни Google хизматисиз ишлаб чиқариб келади. Мамлакатда муқобил мобиль иловалар дўкони кўп бўлиб, уларнинг аксарияти фақатгина Хитой бозорида ишлайди. Жорий йилнинг II чорак якунига кўра, Huawei Хитой смартфон бозорининг 40 фоизини эгаллади.

Шунингдек, компания яқинда келгуси беш йилда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,5 миллиард АҚШ долларилик сармоя киритиш ҳақида эълон қилган эди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example