ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


FACEBOOK ВА APLPE БАНКЛАРНИНГ ЎРНИНИ БОСА ОЛАДИМИ?

Сўнгги вақтларда банк­лар янги турдаги молиявий технологик стартап­лар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Бироқ Facebook ва Apple сингари технологик гигантлар ҳам молиявий хизматларни тақдим этаётганлиги боис улар ҳам жадал суръатларда ишлашига тўғри келмоқда.


Йирик банклар замона зайлига қараб ишлаш ва ўзгариш лозимлигини аллақачон анг­лаб етган. Шу боис кўплаб банклар ҳамкорлик битимларини тузмоқда ёки айрим рақобатбардош стартапларни харид қилмоқда.
Лондонда SWIFT томонидан ташкиллаштирилган Sibos конференциясида банклар раҳбарлари баёнотига кўра, банкларнинг ҳамкорлигидан кўзланган мақсад ягона: махсус технологик кўникмаларга эга бўлмасдан туриб Facebook ёки Apple сингари компанияларнинг техник имкониятини қўлга киритишдир. Ҳамонки банклар қатъий тартибга солинар экан, технологик компаниялар билан ҳамкорлик истиқболлари ҳам қимматга тушмайдиган янги маҳсулотлар билан тажриба ўтказишга имкон беради.

“Биз, шубҳасиз, кўплаб молия­вий технологик компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатамиз, бунинг яна бир сабаби ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг катталиги, – деди Westpac компаниясининг тараққиёт бўйича бош директори Макгрегор Дункан. – Айни пайтда банкларнинг салоҳияти ва имконияти янада ошиши учун ҳам ҳамкорлик ўрнатиб келмоқдамиз. Зотан, бундай лойиҳаларни банк ичида ташкил этганимизда бунга кўпроқ вақт ва маблағ сарфланган бўларди. Шу боис кўп нарса талаб этилмайдиган лойиҳаларга қўл уриш таваккалчилик даражасини пасайтиради”.

Банклар жадал суръатларда ҳаракат қилишига тўғри келади, сабаби технологик гигантлар оммавий молиявий хизматларни борган сари қамраб олмоқда.

Аввалроқ Deutsche Bank бош директори Кристиан Шивинг Google, Amazon, Facebook ва Alipay сингари компанияларни банкларнинг “бозордаги улушини тортиб олаётган”лар сафига киритганди.

Хитойдаги технологик компаниялар истеъмолчиларнинг харажатига таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, Alipay ва Tencentнинг WeChat Pay мобиль ҳамёнларнинг мамлакатдаги нуфузи ортиб бормоқда.

Айни пайтда Американинг гигант компаниялари ҳам муваффақият қозониб келмоқда: Apple яқинда Goldman Sachs билан ҳамкорликда кредит картани ишга туширган бўлса, Facebook кўп баҳсларга сабаб бўлаётган Libra номи билан аталган рақамли валюта лойиҳасини жорий этди.

“Улар мижозларни жалб этиш учун катта миқдордаги маблағини сарфлашига тўғри келади”, – деди Bud молиявий технологик фирмаси бош директори Эд Маславецкас.

Bud ўзининг Лондондаги бош идорасида банкларга ўзидаги ва молиявий компанияларнинг иловалари ҳамда молиявий хизматлар таъминотчиларининг маълумотларини бирлаштириш имконини берувчи майдон ишлаб чиқмоқда. 2016 йил Bud фирмаси бир неча таъминотчиларнинг молиявий хизматларини ягона иловага бирлаштиришга ҳаракат қилганди. Ўтган давр мобайнида мазкур лойиҳа бир неча бор такомиллаштирилди. Bud технологияси банк мижозларига ўзларининг молиявий маҳсулотларини ягона илова ёрдамида бошқариш имконини берувчи янги хизматларни ташкил этмоқда.

Bud раҳбари қўшимча қили­шича, Apple ўзи томонга кўплаб мижозларни оғдириб олаётганлиги боис банклар учун “катта хавф” туғдиради. Айнан шундай фикрни Accenture консалтинг фирмаси вакили Сулабх Агарвал ҳам илгари сурди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example