ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Смартфонларга яна функция қўшилмоқда

Смартфондан маҳсулот ва хизматлар учун тўловни қабул қилиш имкониятига эга терминал сифатида фойдаланиш тобора оммалашмоқда. Бунга йирик банклар ва тўлов тизимлари жорий этаётган янгиликлар сабабли эришилмоқда.


Гап шундаки, смартфон ёки планшетлардан pos-терминал сифатида фойдаланиш учун банк томонидан ишлаб чиқилган илова талаб этилади. Мижоз олдиндан банкка ариза тақдим этади ва шундан сўнг “эквайринг” битими тузилади.

Маҳсулот ёки хизмат учун тўлов қабул қилиш жараёнида сотувчи иловани очиши ва маҳсулот ёки хизмат қийматини киритади, харидор эса Apple Pay, Samsung Pay ёки Google Payда ишлайдиган NFC-қурилмаси ёки алоқасиз картани теккизиб қўяди.

Сбербанк бу каби хизматни 2018 йил декабрда Mastercard билан ҳамкорликда ишга туширган эди. Тўлов тизими вакилларидан бири Михаил Федосеев маълум қилишича, бу Россияда ишга туширилган шу сингари хизматнинг энг биринчиси ҳисобланади. Худди шундай маҳсулотни Visa ёки “Мир” билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш борасидаги режалар ҳақида сўралганида Сбербанк вакили “ҳозирда технологияларни мақбуллаштириш ва истиқболда жорий этиш йўлларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинаётганини қайд этди.

Айни пайтда смартфонга тўлов қабул қилиш имконини берувчи технологияларни текширувдан ўтказиш ишлари бошланган. Бу имконни берувчи технологияларни ишлаб чиқиш билан бир қатор йирик IT-вендорлар ва молиявий технологик компаниялар шуғулланмоқда. Visa вакили маълум қилишича, тўлов тизими бозорнинг йирик иштирокчилари билан ишлаб келмоқда. Бу қарор эквайринг бизнесини тўлдиради ва ҳозирча хизмат ёки маҳсулот учун тўловлар нақд шаклда амалга оширилаётган соҳаларда электрон тўловлар тармоғини кенгайтиришга имкон беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example