ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Аmazonдан 5 та янгилик

Amazon компанияси яқинда ўтказган тақдимотда ўн бешдан ортиқ қурилмалар — камерадан тортиб, роутер, овоз кучайтиргич, симсиз қулоқчинлар, микротўлқинли печь ва бошқа турдаги мосламаларни намойиш этди.


Amazon Echo Frames
Echo Frames кўзойнаклари оддийга ўхшаб туюлади. Бироқ бу унда open-ear технологияси қўлланилган бўлиб, Alexa номи билан юритилувчи овозли ёрдамчи орқали мулоқот ўрнатишнинг имкони бор. Кўзойнаклар смартфонга яқин жойлашган бўлиши керак. Сабаби уларда интернетни улаб берувчи Wi-Fi модули мавжуд эмас. Натижада кўзойнакни овозли ёрдамчи сифатида қўллаш мумкин: унда мусиқа тинглаш ёки қўнғироқларни амалга оширса бўлади. Қуввати бир кунга етади. Нархи ўртача 180 АҚШ долларига тенг.

Echo Loop узуги
Echo Loop узуги – Alexa номли овозли ёрдамчига, шунингдек микрафон ва динамикага эга узук кўринишидаги мослама. Узук орқали суҳбатлашиш учун қурилмадаги махсус тугмачани босиш керак.
Худди юқоридаги кўзойнак сингари тўлиқ ишлаши учун смартфон керак бўлади. Узук титандан тайёрланган бўлиб, эълон қилинган нархи 130 АҚШ долларига етади.

Echo Studio
Amazon “ақлли” овозкучайтиргич Echo Studioни тақдим этди. Унинг ҳажми Apple HomePod ва Google Nest Max билан деярли тенг. Бу янги қурилма аввалгиларига қараганда каттароқ ҳажмда ишлаб чиқарилган бўлиб, Dolby Atmos дас­турли 3D-овозни тарқатади.
200 АҚШ долларилик Echo Studio Music HD стриминг хизмати учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида мусиқани сифатли тинглаш мумкин. Қурилмада учта ўртача динамика, твитер ва сабвуфер мавжуд бўлиб, корпусига ўрнатилган микрофонлар бинонинг турига қараб автоматик равишда турлича ишлайди.

Amazon’s Echo Buds
Amazon “бутунлай” симсиз қулоқчинлар Echo Budsни намойиш қилди. Қурилмада Alexa номли овозли ёрдамчи ва Bose дан шовқин йўқотувчи технология ишлайди. Улар ёрдамида ҳатто такси чақирса бўлади ёки сайр қилиш мобайнида яқиндаги қаҳвахонани топса бўлади. Қулоқчинлар сув ва чангдан IPX4 стандарти бўйича муҳофаза этилган. Echo Buds учта микрафон билан таъминланган. Имо-ишоралар орқали бирор ҳаракатни амалга ошириш имконияти бор, масалан, тугмани кетма-кет икки марта босиш Bose шовқинни бартараф этиш хизматини ўчиради ёки ёқиб қўяди. Қувватлагичсиз беш соат мобайнида ишлай оладиган қурилманинг нархи 129 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

Amazon Smart Oven
Amazon янги интеллектуал печ – Amazon Smart Ovenни тақдим этди. Қурилма микротўлқинли, конвекцион печь, қуритгич ва таомни бир хил ҳароратда ушлаб турувчи воситаларнинг аралашмасидан таркиб топган. Микротўлқинли печь эгаси Alexa овозли ёрдамчисидан у ёки бу таомни тайёрлаб беришни сўраши мумкин. Alexa эса егулик тайёр бўлганда хабар беради. Amazon Smart Oven Echo Dot бепул овозкучайтиргичи билан етказиб берилади. Сабаби қурилмага мик­рофон ёки динамикалар ҳозирча ўрнатилмаган. Тез орада печни АҚШдан 249,99 долларига буюртма қилиш мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example