ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Ravon R3 - сентябрь ойида Қозоғистондаги энг кўп сотилган машиналардан бири бўлди

2019 йил сентябрь ойи натижаларига кўра Ravon Қозоғистоннинг энг кўп сотиладиган брендлари рейтингида пешқадамлик қилди. Бундан ташқари, Ravon R3 (Nexia3) энг оммабоп автомобиль маркалари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб, Корея ва Россия моделларини ортда қолдирди.


Ҳисобот даврида фақат Қозоғистонда 6641 та автомобиль сотилган, уларнинг 8% дан ортиғи Ravon брендига тўғри келади. Ушбу рейтингда ўзбек автомобиллари Европа, Корея ва Япониянинг энг йирик брендларидан устун келишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси ички ва ташқи бозорлар учун Кўстанай шаҳридаги «СарыаркаАвтоПром» заводида Ravon R3 седанларини ишлаб чиқаришни бошлаган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example