ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


“Telegram”га жарима белгиланди

АҚШ қимматли қоғозлари ва биржалари бўйича Кенгаш (Securitiesand Exchange Commission, SEC) умумий қиймати 1,7 миллиард долларилик Gram токенлари қонунга асосан рўйхатдан ўтказилмаганлиги боис бирламчи жойлаштирилишини тўхтатишга эришди.


Токенлар Telegram Group Inc. ва унинг шахобчаси TON Issuer Inc. га тегишли бўлиб, SEC маълумотига кўра 2018 йил бошида компаниялар ўзларининг махсус блокчейн-майдонини ишлаб чиқишга маблағларини йўналтирган. Ўтган давр мобайнида улар тахминан 2,9 миллиард АҚШ доллари Gramни дунёнинг турли мамлакатларидаги 171 нафар харидорларга сотишга муваффақ бўлишган, жумладан, миллиарддан ортиқ Gramни 39 нафар америкалик харидорлар сотиб олган.

“Фавқулодда ҳаракатларимиз Telegram компаниясига АҚШ бозорида рақамли токенларни ноқонуний равишда сотишига ҳалал беришга қаратилган”, – деди SECнинг ҳуқуқни қўллаш бўлими ҳамраиси Стефани Авакян.

Унинг фикрига кўра, жавобгарлар инвесторларга Gram билан боғлиқ бизнес амалиётлар, ҳақиқий ҳолат, таваккалчилик ҳамда бошқарув омиллари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаган. Бу эса қимматли қоғозларга оид қонунчиликнинг энг қатъий талабидир.

Идорада таъкидланганидек, Telegram оммавий жойлаштирувдан даромадга эга бўлмоқчи, бироқ инвес­торлар ҳимоясига қаратилган ахборотларни тақдим этиш билан боғлиқ мажбуриятларга риоя қилмаяпти. Қабул қилинган қарорга кўра, нафақат жойлаштириш таъқиқланди, балки Telegramга нисбатан айрим жарима жазо чоралари белгиланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example