ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Пластик идишлар зарарлими?

Бутун дунёда пластик чиқиндиларнинг зарари ҳақида кўп гапирилади. Европанинг айрим мамлакатларида пластик идишларни ишлатиш таъқиқланади, айрим замонавий бренд остидаги фирмалар қайта ишланган пластиклардан спорт поябзаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Бироқ яна бошқа давлатларда плас­тик пакетлар дўконларда бепул тарқатилишида давом этмоқда. Хўш, ҳақиқатдан ҳам пластик экологияга зарар келтирадими? Улардан бутунлай воз кечишнинг имкони борми? “Неф­техимия РФ” (Россия) нашрида шу ва бошқа саволларга жавоб изланган.

Нима сабабдан бутун дунёда Унга эҳтиёж катта?

Сабаби пластик маҳсулот кундан кунга кўпайиб бормоқда? Гарчи пластмасса саноат миқёсида атиги 70 йил аввал ишлаб чиқарила бошланган бўлса-да, инсоният аллақачон 9 миллиард тоннадан ортиқ турли хилдаги пластик маҳсулотлар: ланчбоксдан тортиб шарикли ручкаю электр устуни ҳамда жиҳозларига эга. Танқидга учраётган пластик буюмларнинг асосий қисми қисқа муддат хизмат қиладиганлари, яъни қадоқлаш мақсадида ишлатиладиган пластик­лардир. Дунё бўйича ҳар сонияда 20 минг дона янги пластик банкалар ишлаб чиқарилади. Уларнинг аксарияти фойдаланилгач чиқиндихонага ташлаб юборилади.

Унинг ижобий томонлари ҳам борми?

Бор, албатта. Умуман олганда плас­тик – қулай маҳсулот ҳисобланиб, шу боис унинг сони кўпайиб бормоқда. Енгил, мустаҳкам ва қиймати арзон бу маҳсулот металл, шиша ва тахта ўрнини қоплаши билан инсоният ҳаётини енгиллаштиришга хизмат қилади. Унинг таркибидаги полимерлар турли соҳаларда эврилишни юзага келтирди. Пластиклардан бир марталик шприцлар, қон қуйиш ғилофлари ва протезлар ишлаб чиқарилади. Плас­тик қувурлар узоқ муддат хизмат қилиши билан кўпчиликка маъқул. Пластмассали деталлар автомобиль ва самолётларнинг вазни нисбатан енгил бўлишига, бу эса ёнилғи сарфи камайишига сабаб бўлади. Герметик ва ишлаб чиқариши оддий ҳисобланган пластик қадоқлар ичимлик ва озиқ-овқатларни хавфсиз олиб юриш имконини беради.

У нимадан таркиб топган?

Пластик – бу йирик молекулалар занжиридан иборат полимерлардан сунъий равишда ишлаб чиқарилган маҳсулот. Маҳсулот таркибининг ўзига хос хусусияти – букилувчанлигида, иссиқликда унинг шаклини ўзгартириш мумкин, бироқ совугач, у мустаҳкам буюмга айланади.
Пластик нефть, табиий газ ва кўмирдан ажралиб чиқадиган моддадан ишлаб чиқарилади. Қазиб олинадиган нефть таркибидаги йўл-йўлакай нефть гази деб номланувчи моддадан ҳам олинади. Гап шундаки, эндигина қазиб олинган нефтни зудлик билан магистрал нефть қувурига йўналтириб бўлмайди – аввалига юқорида айтилган газни утилизация қилиниши талаб этилади. Хусусан, маълумотларга кўра, Россиядан атмосферага чиқадиган зарарли чиқиндиларнинг 12 фоизи айнан йўл-йўлакай нефть гази ёндирилганидан чиқади. Бироқ кимёвий компаниялар нефть қазиб олувчилардан бу газни харид қилади ва улардан полимерларни ишлаб чиқаради. Масалан, Россиянинг “СИБУР” компанияси йилига атмосферага 7 миллион тонна зарарли чиқиндилар ва 71 миллион тонна буғ газининг атмосферага чиқишига йўл қўймайди.

Пластик ғилоф ёки қопқоқларда учбурчак ичидаги рақамлар

Бу маҳсулот пластикнинг қандай туридан ишлаб чиқарилганини анг­латувчи мажбурий қадоқлаш рақамларидир. Доира ичидаги кўрсат­кичлардан иборат учбурчак белгиси эса, маҳсулотни қайта ишлаш мумкинлигини англатади. Рақамлар эса буюм қандай турдаги моддадан ишлаб чиқарилганини билдиришини юқорида қайд этдик. Уларнинг сони эса 7 та.
1. Полиэтилентерефталат (ПЭТ) – пластик банка, кийим, бир марталик идишлар, соус ва косметик маҳсулотлар қадоғида ишлатилади
2. Юқори қатламли полиэтилен (ЮҚП) – ундан сув, газ таъминоти қувурлари, маиший кимё маҳсулотлари идишлари, ўйинчоқлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
3. Поливинилхлорид (ПВХ) – дераза ромлари, гул қоғозлари, баннерлар, сунъий чарм, автомобиллардаги плас­тик деталларда фойдаланилади.
4. Паст қатламли полиэтилен (ПҚП) – озиқ-овқатда қўлланиладиган пакетлар, қоплаш, иссиқхона, тиббиётда ишлатиладиган маҳсулотларда ишлатилади.
5. Полипропилен (ПП) – улардан овқат учун идиш, болалар банкалари, бир марталик шприцлар, тагликлар, косметик қадоқлар, қувурлар, гилам, курсиларни ишлаб чиқариш мумкин.
6. Полистирол (ПС) – иссиқлик ушловчи маҳсулотлар, қадоқлар, бир марталик идиш ва йўлларда қўлланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.
7. Пластикнинг бошқа турлари – поликарбонат, полиамид ва бошқа турдаги маҳсулотлар.

У соғлиқ учун хавфлими?

Юқорида қайд этилганидек, “пластик” деганда турли хил маҳсулотларни назарда тутиш мумкин экан. Кейинги йилларда муайян шароитларда айрим маҳсулотлар инсон саломатлигига зарар келтириши ҳақида кўплаб маълумотлар учраб турибди. Масалан, поликарбонатли пластикларда 150 градус қиздирилганида ўзидан бисфенол А номли биологик актив кимёвий модда ажралиб чиқади. Айни пайтда пластик маҳсулотларнинг инсон саломатлигига зарарини ҳисоблаш жуда мураккаб. Сабаби кимёвий моддалар атрофимизни ҳар доим қуршаб олган. Аммо аксарият ишлаб чиқарувчилар ўзларининг пластик маҳсулотлари хавфсиз эканлигини исботловчи сертификатларни тақдим этмоқда. Айниқса, бундай кескин талаблар тиббий, болалар учун маҳсулотлар ва егуликни қадоқлаш билан боғлиқ маҳсулотларга қўйилади. Сертификат тақдим этилмаган тақдирда бу маҳсулотлар контрафакт маҳсулот сифатида баҳоланиши мумкин, сабаби ишлаб чиқарувчилар сифатсиз хомашёдан фойдаланган бўлиши мумкин. “Нотўғри” пластикнинг энг кўзга ташланувчи белгиларидан бири – бу кескин нохуш ҳид ҳисобланади. Бундай маҳсулотдан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Бир марталик пластик кўп жойларда таъқиқлангани ростми?

Рост, бироқ бу таъқиқ айрим тердаги бир марталик маҳсулотлар – пластик идиш, пахтали тампонлар ва иккиламчи қайта ишлашнинг имкони йўқ маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. 2021 йилдан бошлаб бундай маҳсулотлардан фойдаланиш Европа Иттифоқида мумкин бўлмаса, ҳозирги пайтда бундай таъқиқ Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда қўлланилмоқда.
Европаликларнинг бу ислоҳоти асосан таъқиқлаш эмас, балки пластик чиқиндиларни қайта ишлаш зарурати билан боғлиқ. Бу аввало пластик банкаларга тааллуқли, боиси пластик чиқиндиларнинг 20 фоизидан 40 фоизигача бўлганлари айнан уларнинг улушига тўғри келади, бироқ аслида уларнинг 100 фоизи қайта ишланиши мумкин. Масалан, Буюк Британияда пластик банкаларнинг деярли ярми қайта ишланса, бошқа давлатларда, хусусан, Германияда бу кўрсаткич 90 фоизга тенг. Россия Федерациясида 25 фоиз пластик банкалар қайта ишланади ва уларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

Елим халталарга қарши кураш олиб бориладими?

Фото: Yandex.uz

Пластик пакетлардан фойдаланиш айрим давлатларда таъқиқланади ёки чегараланади: масалан, Шри Ланка, Руанда, Кения, Камерун, Мали, Танзания, Уганда, Эфиопия. Айни пайтда пластиклар бўйича экологик стратегиялар ишлаб чиқилган Европа мамлакатларида бундай тақиқлар йўқ. Гап шундаки, бундай пакетлардан воз кечилган тақдирда унинг муқобилини топишга тўғри келади, бу эса осон эмас. Масалан, Greenpeace маълумотига кўра, қоғозли пакет ишлаб чиқарилганда атмосферага бир ярим баробар кўп зарарли моддалар чиқади, сув чиқиндилари эса 50 баробар кўпаяди. Яхшиси, кўп маротаба ишлатиладиган табиий ёки синтетик маҳсулотлардан иборат халталардан фойдаланган маъқул.

Пластик емирилиши  узоқ вақт талаб этадими?

Емирилади, бироқ жуда узоқ вақтда емирилади. Чиқиндихона ёки исталган ҳудудда пластик емирилиши учун бир неча юзлаб йиллар керак бўлади. Яқинда ёввойи табиат Жаҳон фонди пластик банканинг чириши жараёнини тўғридан-тўғри эфирга узатиш ишини бошлади. Гап шундаки, бу тасвир шунчалик узоқ давом этадики, ҳатто уни бугун яшаётган бирор бир инсон кўра олмаслиги аниқ. Дарё ва ер ости сувлари орқали пластиклар океанга бориб қолиши, у ерда микроплас­тикларга бўлиниб, ҳайвонларга зарар келтириши мумкин. Балиқ ва денгиз маҳсулотларини тановвул қилган инсонга ҳам таъсир кўрсатиши турган гап. Бундай оқибатларни бартараф этишнинг бир йўли – пластикни қайта ишлашга топшириш ва ундан фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Шунингдек, компаниялар бугунги кунда пластик чиришини тезлаштириш янги услубларини ишлаб чиқмоқда ёки пластикнинг 3-6 ой давомида чирийдиган биоемирилувчи турини кашф қилиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Бундай тури одатдагидек нефть маҳсулотларидан эмас, балки крахмал, ёғ, жўхори ва бошқа турдаги биомоддалардан тайёрланади. Бироқ уларни кенг миқёсда ишлаб чиқариш учун ўрмонлар ва бошқа табиий майдонларни қисқартириш ҳисобига экиладиган ерларни кенгайтиришни тақозо этади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example