ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


  Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси томонидан электрон харидлар бўйича ўтказиладиган электрон кимошди савдоларининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ва уларда кичик бизнес субъектлари иштирокининг аҳамияти» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи Азиз Абдуғаниевнинг қайд этишича, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида биржада корпоратив харидлар бўйича ўтказилган электрон савдоларнинг ҳажми 263,2 млрд. сўмни ташкил этди. Бошланғич нархлар пасайиши ҳисобига эришилган молиявий маблағларнинг тежалиши эса 49,4 млрд. сўмни, яъни харидларнинг бошланғич қийматига нисбатан 15,8 фоизга тенг бўлди. Бунга корпоратив харидлар бўйича ўтказиладиган электрон савдоларда иштирок этишдан буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг манфаатдорлиги ошиши эвазига эришилди. Хусусан, корпоратив харидлар электрон тизимида 3 мингта буюртмачилар ва 9 мингдан зиёд етказиб берувчилар аккредитациядан ўтган бўлиб, улардан 93 фоизини кичик бизнес субъектлари ташкил этади.

  Шунингдек, корпоратив харидлар бўйича тузилган битимлар сонининг 96 фоизи ва уларнинг умумий қийматининг 95,5 фоизи ҳам айнан кичик бизнес субъектларига тўғри келмоқда. Ушбу етказиб берувчилар тоифасида айниқса, машинасозлик ва электр техникаси маҳсулотларининг етказиб берилиши юқори фаолликни намоён этди.

 Таъкидлаш жоизки, республикамизда электрон харидлар тизимини янада ривожлантириш, электрон шаклдаги корпоратив харидлар тизимига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, уларни амалга оширишда рақобатни ривожлантириш ва ошкораликни таъминлаш, табиий монополиялар субъектлари товарлари ҳамда хизматлари нархларини мақбуллаштириш мақсадида 2013 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги ПҚ-1948-сонли Қарори ҳамда ушбу қарорда илгари сурилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июнда «Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 166-сонли қарори қабул қилинган эди.

 Мазкур қарорлар билан табиий монополиялар субъектлари, давлат улуши устувор бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг асосий вазифалари, функциялари ва унинг ишини ташкил этиш тартибини белгиловчи Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссия­си ишчи органи тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон харидларни аукцион савдолар шаклида ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиловчи низомлар тасдиқланди.

 – Электрон корпоратив харидлар механизмининг жорий этилиши монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни харид қилиш жараёнининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш имкониятини яратмоқда, – дейди Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Валентина Дубровская. – Бунда харид қилинаётган товар ва хизматларнинг нархлари етказиб берувчилар ўртасидаги соф рақобат шароитида шаклланмоқда. Етказиб берувчиларнинг аксариятини эса кичик бизнес субъектлари ташкил этиб, улар иқтисодиётимизнинг ушбу секторида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш, нархларни манипуляция қилинишининг олдини олиш ҳамда улар устидан олиб бориладиган давлат ва жамоат назорати самарадорлигини оширишга кўмаклашмоқда.

 Шунингдек, электрон корпоратив харидлар тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларига тўлиқ амал қилинишини таъминлаш мақсадида буюртмачи корхоналар томонидан рақобатни чекловчи талаблар киритилишининг тақиқланиши белгилаб қўйилган. «ЎзРТХБ» АЖнинг махсус ахборот портали ушбу электрон тизимнинг «он-лайн» режимида фаолият кўрсатишини таъминлайди, бунда соф рақобат шароитларида энг паст нархларни таклиф қилган тадбиркорлик субъектлари савдоларда ғолибликни қўлга киритиб, табиий монополия субъектлари, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар ҳамда давлат унитар корхоналарининг ҳар бир шартнома бўйича миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган буюртмаларини бажариш имкониятига эга бўлмоқдалар.

 Электрон аукцион савдоларнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, дастлабки эълон жойлаштирилишининг мажбурий талаби корпоратив харидлар учун 15 кун белгиланиши электрон савдолардаги буюртмаларга потенциал етказиб берувчилар сонини сунъий чеклаш имкониятини бермайди ҳамда ғолибни аниқлаш электрон тизим ёрдамида автоматик равишда амалга оширилиши натижасида харидор-ташкилотнинг мансабдор шахслари томонидан нохолислик вужудга келишининг олдини олади. Яъни, улар етказиб берувчилар билан олдиндан келишиб олишига йўл қўймайди.

 Бугунги кунда корпоратив харидлар бўйича ўтказилаётган электрон савдолар давомида ҳар бир талабномага ўртача 5 дан зиёд таклифлар келиб тушмоқда, айрим буюртмалар бўйича эса етказиб берувчилар 30 дан зиёд таклифларини билдирмоқдалар. Бу ўз навбатида, биржа томонидан корпоратив харидлар бўйича ташкил этилаётган электрон савдоларнинг самарадорлиги ва ушбу бозорларда кучли рақобат муҳити шаклланганлигидан далолат беради.

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example