ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА СПОРТ – ЎЗНЕТ АФЗАЛЛИКЛАРИ

2019–2021 йилларга Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди (21.10.2019 йилдаги 888-сон ВМҚга қаранг).

Унда олтита йўналиш кўрсатилган:

1. миллий веб-ресурслар сони ўсиши, уларни илгари суриш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш – масофада туриб таълим олишга имкон яратувчи ўқув ресурслари ҳақида сўз бормоқда;

2. давлат ахборот ресурсларини ривожлантириш, давлат тузилмаси фаолиятига доир матнли, фото-, аудиовизуал материаллар банкини ташкил этиш ва юритиш, давлат ОАВнинг оммавий ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлардаги иштирокини кенгайтириш;

3. барча тоифадаги таълим тизимлари учун электрон ресурсларни такомиллаштириш – реферат маълумотлар банкини яратиш, «Электрон академия» порталини ривожлантириш, «Википедия»да машҳур миллий спортчиларимиз ва спорт ташкилотлари саҳифаларини яратиш, «Спорт болалар нигоҳида» мультимедия веб-порталини ташкил этиш режалаштирилмоқда;

4. интеллектуал ва ижодий салоҳиятни ривожлантириш, Ўзбекистон тарихи, фани, маданияти ва санъатини илгари суриш бўйича замонавий ресурсларни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш – илмий журналлар матнлари эркин фойдаланиш учун жойлаштирилади, «Фуқаролик жамияти» портали ташкил этилади ва маҳаллий журналистиканинг ривожлантириш тарихи антологияси яратилади;

5. ахборот-кутубхона муассасаларининг фаолиятига АКТни кенг жорий этиш, бундай ресурсларга, мамлакат архив ва музейларига масофадан туриб кириш имкониятини таъминлаш – Тармоққа ўзбек адабиёти ва санъати арбобларининг асарлари жойлаштирилади, архивлар томонидан кўрсатиладиган интерактив онлайн-хизматлар кўлами кенгайтирилади ва бошқалар;

6. Интернетнинг глобал ва миллий сегменти ривожланиши тенденцияларини мунтазам ўрганиб бориш, миллий контентни ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантириш, ДХШни жорий этиш ва ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда дастур ижроси олиб борилишини мониторинг қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот киритади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example