ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Ўзбекистон “Global Robot Cluster” ташкилотига аъзо бўлди

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Корея Республикасида Робототехника соҳасини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси (REPA), Халқаро робототехника кластери (Global Robot Cluster), “EXCO” кўргазмалар маркази ва Корея робототехника саноатини ривожлантириш институти томонидан ташкил этилган Халқаро робототехника бизнес форумида (Global Robot Business Forum 2019) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Олимжон Тўйчиев бошчилигидаги юртимиз делегацияси иштирок этди.


“Global Robot Forum” йиллик халқаро робототехника тадбири бўлиб, унда етакчи робототехника кластерлари ва уюшмалари иштирок этади.

Форумда Осиё, Европа ва Океаниянинг 15га яқин мамлакатларидан келган 400 нафардан ортиқ вакиллар қатнашди. Форумнинг очилиш маросимида Робототехника соҳасини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раҳбари Чанг Хо Ким, “DG Tech Holdings” ижрочи директори Жайҳун Ри, Гйёнгбук технопарки директор ўринбосари Жозеф Мун сўзга чиқди.

4 кун давом этган форум доирасида иштирокчи мамлакатларнинг робототехника соҳасидаги ҳозирги фаолияти, ривожланиш истиқболлари ва келгуси режалари билан танишилди. Робототехника жамиятлари, университет ва тадқиқот марказлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди ҳамда келгуси ҳамкорлик имкониятлари тўғрисида музокаралар ташкил этилди.

Шунингдек, форум доирасида Оcиё мамлакатлари делегациялари ва Кореянинг етакчи саноат ва технологик компаниялари, технопарклари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасининг автомобиль ва робототехника соҳасида энг юқори ўринларда турувчи компанияларидан бири “Hyundai Robotics” компаниясининг бошқарув тизими ва ишлаш механизми билан танишди. Шунингдек, Кореянинг “Doosan” компанияси Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бирида таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини ривожлантириш мақсадида “KOICA” агентлиги грантлари асосида робототехника хонасини ташкил этиб бериш лойиҳасини таклиф қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси “Global Robot Cluster” ташкилотига 11-аъзо давлат бўлиб қабул қилинди ва ушбу ташкилот томонидан 2020 йил июль ойида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган “Innoprom” кўргазмасига таклиф этилди.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example