ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


"Бир миллион дастурчилар" лойиҳасини ишга туширишга бағишланган расмий конференция бўлиб ўтди

Жорий йил 21 ноябрь куни "Бир миллион дастурчилар" лойиҳасини ишга туширишга бағишланган расмий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда амирлик томонидан БАА ҳукумат ва келажак ишлари вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави, БАА сунъий интеллект давлат вазири Умар бин Султон Олама, Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков иштирок этдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ушбу ташаббус Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Дубай келажак жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа кенг жамоатчиликни, айниқса ёшларни масофадан туриб uzbekcoders.uz портали орқали дастурлаш бўйича енгил ва сифатли таълим олиш учун имконият яратишга йўналтирилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Порталда узбек тилидаги субтирлар билан инглиз тилидаги видео курслар ишга туширилиб, Американинг етакчи Udacity компаниясининг энг машҳур тўртта курсларини (мутахассисликларини), жумладан маълумотларни таҳлил қилиш, Android дастурларини ишлаб чиқиш, веб-иловаларни ишлаб чиқиш ва дастурий таъминотнинг тўлиқ циклини ишлаб чиқишни қамраб олади.

II босқичда курснинг муваффақиятли битирувчилари грантларни қўлга киритишга ҳаракат қилиб, Nanodegree Udacity платформасидаги 100 дан ортиқ дастурлардан бири бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин. Бунинг учун якуний имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, энг юқори баллга эга бўлган Топ-150 талабалар қаторидан ўрин эгаллаш лозим. Nanodegree дипломлари Google, AT & T, Autodesk, Salesforce ва бошқа кўплаб IT-компаниялар томонидан тан олинади.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

III босқичда 2020 йил сентябрь ойида энг яхши дастурчиларни аниқлаш бўйича танлов ташкил этиш режа қилинмоқда ва бу мақсадда амирлик томони 100 минг АҚШ доллари миқдорида соврин жамғармаси ажратиш истагини билдирмоқда.

Шунингдек, конференция иштирокчилари, истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва бозорга чиқариш учун бизнес-инкубация, акселерация ва венчурли молиялаштириш дастурлари амалга оширилаётган дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташрифи доирасида, талабалар ва ёш мутахассисларнинг ишланмалари ва дастурий маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлишди.

Мазкур паркнинг асосий мақсади саноат ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга йўналтирилган «digital» соҳасини яратиш ва ўзгартиришдан иборат.

Амирлик вакиллари Ўзбекистонда технологиялар секторини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолаб,

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ўз дастурий ишланмаларини такомиллаштириш ва уларни долзарблик, эргономиклик ва ишончлилик мезонлари бўйича холис баҳолаш мақсадида халқаро тажрибани ўзлаштиришнинг муҳимлилигини таъкидлаб ўтдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш учун БААдан хусусий ҳомийлар ва IT-компанияларни жалб қилиш орқали ўз фаолиятини энди бошлаёттган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Амирлик вакиллари технологиялар секторини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолаб, ўз дастурий ишланмаларини такомиллаштириш ва уларни долзарблик, эргономиклик ва ишончлилик мезонлари бўйича холис баҳолаш мақсадида халқаро тажрибани ўзлаштиришнинг муҳимлилигини ҳам таъкидлаб ўтишди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш учун БААдан хусусий ҳомийлар ва IT-компанияларни жалб қилиш орқали ўз фаолиятини энди бошлаёттган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example