ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Ўзбекистондан Россиянинг 10 та шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилади

Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб мамлакатимиздан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, УФА каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.


Автотранспорт хизматини ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан йирик лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонасига банк томонидан 20 миллион доллар кредит маблағи ажратилган бўлиб, ушбу маблағ ҳисобидан корхонага Хитойнинг “Zhengzhou Yutong Bus Co Ltd” компаниясидан 168 дона замонавий автобус ва эҳтиёт қисмлар олиб келинган.

“Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси томонидан келаси ой – декабрдан бошлаб Россиянинг 10 шаҳрига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

– Айни пайтда 19 та маҳаллий ва 10 халқаро, жами 29 та йўналиш бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатяпмиз, – дейди “Uzavtotrans Service” МЧЖ бош директори А.Ҳамролиев. – Келаси ойдан бошлаб халқаро йўналишлар яна 10 тага ортади. Йўналишларга замонавий 168 та автобус қўйилган бўлиб, йўловчилар учун барча қулайлик мужассам.

Бу борада корхона томонидан хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, йўналишга чиқаётган ҳар бир автобус техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат қилинади. Қатнов жараёни эса GPS тизими орқали онлайн тарзда назорат қилиб борилади.

Шунингдек, “Тошкент” автовокзалида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, мажмуа шу йилнинг май ойида фойдаланишга топширилиб, у ерда бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Автошоҳбекатда диспетчерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари, кафе-бар, миллий таомлар ошхонаси кеча-ю кундуз йўловчилар хизматида.

 

 

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example