ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Супер компьютерларга эга ўн мамлакат

Vestifinance.ru нашрида ёзилишича, Top500.org вебсаҳифаси дунёнинг энг кучли супер компьютерлари рўйхатини эълон қилди. Top500.org маълумотларига кўра, жаҳон бўйича энг кучли 500 та компьютерларнинг умумий ишлаб чиқарувчанлиги доимо ўсиб боради ва уларнинг умумий кучи 1,65 эксафлопсга тенг.

Супер компьютерлар рўйхатидан ўрин эгаллаш учун унинг кучи 1,14 петафлопс ва ундан ортиқ бўлиши талаб этилади.

Россиянинг учта супер компьютерлари - SberCloud компания­сининг Christofari компьютери, Москва давлат университетининг "Ломоносов-2" компьютери ва "Росгидромет"нинг компьютерлари – дунёнинг энг кучли компьютерлари 500 талигига кирди.

1. Хитой
Супер компьютерлар сони 228 та. Хитой энг кучли компьютерлари кўп мамлакатлар рўйхатида энг биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда 228 та энг кучли тизимлар мавжуд.

Sunway Taihu Light Хитойнинг Уси шаҳридаги Миллий марказда жойлашган супер компьютердир. У ҳисоб амалларини 93,014 терафлопс тезликда бажара олади.

2. АҚШ
Супер компьютерлар сони 117 та. Top500 портали ахборотига кўра, дунёнинг энг кучли супер компьютерлари Summit (148,600 терафлопс) тизимига тегишли. У АҚШдаги Оук Ридж номли Миллий тадқиқот лабораториясида жойлашган.

3. Япония
Супер компьютерлар сони 29 та. Япониянинг энг кучли супер компьютери - AI Bridging Cloud Infrastructure ҳисобланади. AI Bridging Cloud Infrastructure 19,88 петафлопсли қувватга эга.

2018 йил фойдаланишга топширилган компьютер 1088 та серверлардан тўпланган бўлиб, уларнинг ичида иккитадан 20 ядроли процессорлар – Xeon Gold 6148 20C ва тўрт график карталар NVIDIA Tesla V100 SXM2 бор.

Ушбу мамлакатда 29 та кучли тизим мавжуд.

Япониянинг энг кучли супер компьютери 19,88 петафлопсли ишлаб чиқариш қувватига эга.

2018 йилдан бошлаб фойдаланилаётган компьютер 1088 та сервердан жамланган бўлиб, уларнинг ичида иккитадан 20 ядроли процессорлар ўрнатилган.

Жами 392 минг қурилмалар ишлатилган. AI Bridging Cloud Infrastructure компьютери “Илғор техника ва фан Миллий институти”да жойлашган.

4. Франция
Супер компьютерлар сони 18 та. Мамлакатда энг кучли супер компьютер – PANGEA III тизимига тегишли. 2019 йил 18 июнда IBM компанияси дунёнинг энг кучли компьютерини ишлаб чиқаётганини маълум қилганди. Pangea III номли тизими Total нефть корпорациясида ишга туширилган.

Total Pangea III ишлаши учун 1,5 МВт энергия керак , бу эса ундан аввалги русумга нисбатан уч баробар камдир. 1 петафлоп учун бошқаларга нисбатан 10 фоиз кам электр талаб этилади.

Total баёнотига кўра, янги тизим компания қурилмасининг ҳисоб­лаш қувватини 5 баробар, яъни 31,7 петафлопсга оширади. Бу эса тахминан 170 минг ноутбукнинг кучига тенгдир. Бундан ташқари, Pangea III 76 Пбайтгача бўлган маълумотларни ўзида сақлай олади.

5. Германия
Супер компьютерлар сони 16 та. Мамлакатдаги энг кучли супер компьютер – SuperMUC-NG бўлиб, жаҳон рейтингида 9-ўринга сазовор бўлган.

Айрим маълумотларга кўра, у 2018 йил сентябрдан бошлаб иш бошлаган.

Тизим 6480 та Lenovo Think System номли ҳисоб тармоқларидан иборат.

6. Голландия
Супер компьютерлар сони 15 та. Мазкур мамлакатда энг кучли супер компьютер – NA5 бўлиб, жаҳон рейтингининг 298-ўринини эгаллаган.

7. Ирландия
Супер компьютерлар сони 14 та. Мамлакатдаги энг кучли супер компьютер – IA4 - Lenovo C1040. Lenovo компанияси супер компьютерлар бозорида етакчи компанияга айланиб улгурди.

Бугунги кунда ишлаб чиқарувчанлиги кучли тизимлар 500 талиги таркибига кирувчи 122 та тизимлар айнан мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган. Бу эса глобал миқёсдаги 23,8 фоиз улуш деганидир.

8. Буюк Британия
Супер компьютерлар сони 11 та. Мамлакатдаги энг кучли компьютер - Cray XC40.

Cray XC40 — Cray компаниясининг XC сериясидаги оммавий – муқобил турдаги компьютер саналади ва бозорга 2014 йил сентябрь ойида тақдим этилган.

Жаҳон рейтингида 27-ўринни эгаллаган.

9. Канада
Супер компьютерлар сони 9 та. Энг кучли компьютер мамлакатда – Niagara ҳисобланади, ушбу компьютер жаҳон рейтингининг 69-ўрнида.

Канададаги энг кучли тадқиқотчи супер компьютер, Niagara, жуда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш имкониятига эга бўлиб, бу эса сунъий ақл технологиялари билан ишлаш, иқлим ўзгариши тадқиқ этиш, моделлаштириш, астрофизика ва бошқа масалаларни ҳал этишга кўмак беради.

10. Италия
Супер компьютерлар сони 5 та. Бу эса, жаҳондаги умумий ҳажмнинг 1 фоизига тенгдир.

Мамлакатдаги энг кучли супер компьютери – HPC4 бўлиб, Италия­нинг йирик нефть ва газ компанияси Eni томонидан ишлаб чиқилган. Компания жаҳон рейтингининг 16-поғонасини эгаллайди.

Унинг энг кучли қувватлиси – 18,6 PFLOPS га тенг бўлиб, асосий вазифаси сейсмик ҳолатни кузатишдир.
HPC4 Шимолий Италиядаги Феррера-Эрбоньоне шаҳрида жойлашган Eni Green Data Centerида ишлатилади.

Мазкур марказ экологияни асраш мақсадида минимал ҳажмда энергияни сарфлаш ва ундан фойдаланиш харажатларини тежашга мўлжалланган. Шундай қилиб, суюқ музлатиш тизими ўрнига ҳаво, асосан ташқи ҳаво билан совитиш тизимидан фойдаланилади. Бу эса, электр тежамкорлик тизимидан самарали фойдаланиш имконини беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example